https://sputniknews.uz/20220709/tez-yordamga-qancha-chaqiriq-kelib-tushgani-malum-qilindi-26057965.html
Тез ёрдамга қанча чақириқ келиб тушгани маълум қилинди
Тез ёрдамга қанча чақириқ келиб тушгани маълум қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 2022 йилнинг дастлабки 6 ойида тез ёрдамга қанча чақириқ келиб тушгани маълум қилинди.
2022-07-09T16:48+0500
2022-07-09T16:48+0500
2022-07-09T17:40+0500
жамият
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/1c/16092355_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_20867c971275cd7addb3650828e48983.jpg
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2022 йилнинг 6 ойи мобайнида 103 хизматига келиб тушган чақириқлар сони ҳақида маълумот берди.Қайд этилишича, январь—июнь ойларида мамлакат бўйича тез ёрдамга жами 6 миллион 245 минг 280 та чақириқ келиб тушган. Шундан 570 минг 817 нафар бемор шифохоналарга госпитализация қилинган. Энг кўп мурожаат Фарғона (719 341 та), Андижон (666 206 та), Тошкент вилояти (623 095 та) ва Тошкент шаҳри (622 578 та) ҳиссасига тўғри келган.Таққослаш учун, ўтган йилнинг январь—июнь ойларида фуқаролардан тез тиббий ёрдам хизматига жами 5 миллион 811 минг 380 та чақириқ келиб тушган."Жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида тез ёрдамга коронавирусга чалинган ва касалликка гумон қилинган беморлар бўйича 11 минг 157 та чақириқ келиб тушди. Сўнгги ҳафталарда юртимизда касалланиш ҳолатлари ва 103 хизматига мурожаатлар сони ортиши кузатилмоқда. Шу боис айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб ихчамлаштирилган тез тиббий ёрдам бригадалари ташкил этиляпти. Бу эса чақирув манзилларига ўз вақтида етиб бориш ва кечикишларнинг олдини олишга хизмат қилади", — дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Тез тиббий ёрдам хизматини мувофиқлаштирувчи диспетчерлик маркази раҳбари Давлатбек Юлдашев.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/1c/16092355_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_67bfc33e0e76a329d5d4cb8f526f2367.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тез ёрдамга қанча чақириқ келиб тушгани маълум қилинди
тез ёрдамга қанча чақириқ келиб тушгани маълум қилинди
Тез ёрдамга қанча чақириқ келиб тушгани маълум қилинди
16:48 09.07.2022 (янгиланди: 17:40 09.07.2022) Ўзбекистонда 2022 йилнинг дастлабки 6 ойида тез ёрдамга қанча чақириқ келиб тушгани маълум қилинди.
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2022 йилнинг 6 ойи мобайнида 103 хизматига келиб тушган чақириқлар сони ҳақида
маълумот берди.
Қайд этилишича, январь—июнь ойларида мамлакат бўйича тез ёрдамга жами 6 миллион 245 минг 280 та чақириқ келиб тушган. Шундан 570 минг 817 нафар бемор шифохоналарга госпитализация қилинган. Энг кўп мурожаат Фарғона (719 341 та), Андижон (666 206 та), Тошкент вилояти (623 095 та) ва Тошкент шаҳри (622 578 та) ҳиссасига тўғри келган.
Таққослаш учун, ўтган йилнинг январь—июнь ойларида фуқаролардан тез тиббий ёрдам хизматига жами 5 миллион 811 минг 380 та чақириқ келиб тушган.
"Жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида тез ёрдамга коронавирусга чалинган ва касалликка гумон қилинган беморлар бўйича 11 минг 157 та чақириқ келиб тушди. Сўнгги ҳафталарда юртимизда касалланиш ҳолатлари ва 103 хизматига мурожаатлар сони ортиши кузатилмоқда. Шу боис айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб ихчамлаштирилган тез тиббий ёрдам бригадалари ташкил этиляпти. Бу эса чақирув манзилларига ўз вақтида етиб бориш ва кечикишларнинг олдини олишга хизмат қилади", — дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Тез тиббий ёрдам хизматини мувофиқлаштирувчи диспетчерлик маркази раҳбари Давлатбек Юлдашев.