Malaysia Airlines'нинг илк рейси Тошкентда тантанали равишда кутиб олинди - фото

© UZBEKISTAN AIRPORTSПервый рейс авиакомпании Malaysia Airlines торжественно встретили в Ташкенте
Первый рейс авиакомпании Malaysia Airlines торжественно встретили в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2022
Oбуна бўлиш
Malaysia Airlines авиакомпаниясининг илк рейси Тошкентда тантанали равишда кутиб олинди.
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Malaysia Airlines авиакомпаниясининг илк рейси Тошкентда тантанали равишда кутиб олинди
Самолёт 9 июл куни маҳаллий вақт билан соат 07:30да Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди. Куала-Лумпур – Тошкент – Куала-Лумпур йўналиши бўйича илк йўловчи парвозини амалга оширган самолёт анъанага кўра, сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинди.
Malaysia Airlines авиакомпаниясининг Куала-Лумпурдан Тошкентга А330-200 самолётида амалга оширилган биринчи чартер рейсида 92 нафар йўловчи, жумладан, Малайзия миллий авиаташувчиси раҳбарияти ҳам етиб келди. Терминалда йўловчилар қизил гиламда карнай ва сурнай садолари остида тантанали равишда кутиб олинди.
Куала-Лумпур – Тошкент – Куала-Лумпур йўналиши бўйича парвозлар ҳар 10 кунда чартер асосида амалга оширилиши режалаштирилган. Тўғридан-тўғри рейслар Малайзия ва Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойлари ва зиёрат туризми жозибадорлигини оширади.
Янгиликлар лентаси
0