Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Уйқу, иммунитет ва гормон: экспертлар тавсиялари

CC0 / pixabay / Женщина спит. Иллюстративное фото
Женщина спит. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2022
Oбуна бўлиш
Экспертлар уйқуга қандай тайёргарлик кўриш кераклиги ҳақида фойдали тавсиялар билан ўртоқлашди.
Экспертлар уйқуга қандай тайёргарлик кўриш кераклиги ҳақида ўз тавсиялари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда Today нашри хабар қилди.
Жанубий Каролина университети тиббиёт факультети профессори Ричард Боган таъкидлашича, уйқу вазн йўқотиш учун ёрдам бериши мумкин.
"Уйқу гормон ва иммунитет тизимининг нормал ишлаши учун зарур. Уйқусизлик ёки шунчаки уйқусиз мия бу - оч мия", - деб тушунтирди у. Бу ортиқча вазн тўпланишига олиб келади. Шунинг учун Боган мунтазам уйқу жадвалини тузишни таклиф қилди. Унга кўра, катта ёшли инсонларга ухлаш учун ўртача 7,5 соатдан 9 соатгача вақт керак.
Парҳезшунос Шарлотта Харрисоннинг сўзларига кўра, овқатланиш жадвалига ҳам риоя қилиш керак, тана 24 соатлик жадвал ритмда ишлайди.
"Бу тананинг ички соати ... Овқатланиш вақти бизнинг ритмга катта таъсир қилади, шунинг учун режалаштириш жуда муҳим. Агар организм соат 18 дан 20 гача овқатланишга одатланган бўлса, у “очлик гормонлари”ни чиқариб, овқатга қачон тайёрланиш кераклигини билади. Кейинчалик ухлашга ёрдам бериш учун мелатонинни чиқаради", - дея тушунтиради шифокор.
Бундай ритмга риоя қилинса, танани иложи борича тайёрлаш, уйқу ва овқатланишдан максимал даражада фойда олиш мумкин.
Бундан ташқари, парҳезшунос оғир кечки овқатдан воз кечишни маслаҳат берди - овқатни ҳазм қилиш тунда ухлашга халақит беради. Бироқ, оч қоринга ухлаш ҳам керак эмас.
Профессор Боган, шунингдек, спиртли ичимликларни истеъмол қилишни чеклашни тавсия қилди. Ҳатто битта ичимлик ҳам организмнинг калорияларни йўқотиш қобилиятига халақит бериши мумкин. Бундан ташқари, у хонани 18 даражагача совитишни ва ётишдан олдин гаджетлардан фойдаланмасликни маслаҳат берди.
Янгиликлар лентаси
0