https://sputniknews.uz/20220708/toshkentda-eron-va-ozbekiston-ishbilarmonlar-forum-bolib-otadi-26041002.html
Тошкентда Эрон ва Ўзбекистон ишбилармонлар форум бўлиб ўтади
Тошкентда Эрон ва Ўзбекистон ишбилармонлар форум бўлиб ўтади
Sputnik Ўзбекистон
Форумда икки мамлакат ўртасида қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, тиббиёт, ахборот технологиялари ва озиқ-овқат саноати каби йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш... 08.07.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-07-08T18:52+0500
2022-07-08T18:52+0500
2022-07-08T18:52+0500
иқтисод
ўзбекистон
эрон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/06/25946606_1284:0:3709:1364_1920x0_80_0_0_ba0950e0c21da3e9b6a26d2438d3774a.jpg
ТОШКЕНТ, 8 июл – Sputnik. Тошкентда 19 июль куни “Эрон-Ўзбекистон фан ва технологиялар форуми” ўз ишини бошлайди.Айтилишича, 20 июль куни Эроннинг савдо ва технологиялар делегацияси Тошкентга ташриф буюради.Форумда Эрон делегациялари ва Ўзбекистон уюшмалари ва ташкилотлари, шунингдек, тижорат, ишлаб чиқариш ва дистрибютор компаниялари ўртасида “B2B” сессиялари ўтказилади.Қайд этилишича, учрашувларда қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, тиббиёт, ахборот технологиялари ва озиқ-овқат саноати каби йўналишларда ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш кўзда тутилган.Ушбу тадбирда иштирок этиш бепул.Маълумот учун, Эрон Ислом Республикаси техник-муҳандислик хизматлари соҳасида кўплаб имкониятларга ҳамда бу соҳада 40 млрд долларлик экспорт салоҳиятига эга мамлакатдир.Ҳозирги кунда Эрон фармацевтика маҳсулотларини Россия, Туркия, Ироқ, Сурия ва бошқа Лотин Америкаси мамлакатларига экспорт қилмоқда.
ўзбекистон
эрон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/06/25946606_1587:0:3406:1364_1920x0_80_0_0_ead75290e9128a92345b82e55e033642.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, эрон
иқтисод, ўзбекистон, эрон
Тошкентда Эрон ва Ўзбекистон ишбилармонлар форум бўлиб ўтади
Форумда икки мамлакат ўртасида қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, тиббиёт, ахборот технологиялари ва озиқ-овқат саноати каби йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 8 июл – Sputnik. Тошкентда 19 июль куни “Эрон-Ўзбекистон фан ва технологиялар форуми” ўз ишини
бошлайди. Айтилишича, 20 июль куни Эроннинг савдо ва технологиялар делегацияси Тошкентга ташриф буюради.
“Эрон делегациясининг ташрифи давомида амалга ошириладиган мақсадли вазифалардан бири икки мамлакат ўртасида технологик билимлар алмашинуви, қўшма корхоналарни ташкил этиш, инвестиция жалб қилиш ва саноатдаги зарур товарлар ҳамда эҳтиёжларни таъминлаш ҳисобланади”, дейилади хабарда.
Форумда Эрон делегациялари ва Ўзбекистон уюшмалари ва ташкилотлари, шунингдек, тижорат, ишлаб чиқариш ва дистрибютор компаниялари ўртасида “B2B” сессиялари ўтказилади.
Қайд этилишича, учрашувларда қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, тиббиёт, ахборот технологиялари ва озиқ-овқат саноати каби йўналишларда ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш кўзда тутилган.
Ушбу тадбирда иштирок этиш бепул.
Маълумот учун, Эрон Ислом Республикаси техник-муҳандислик хизматлари соҳасида кўплаб имкониятларга ҳамда бу соҳада 40 млрд долларлик экспорт салоҳиятига эга мамлакатдир.
Ҳозирги кунда Эрон фармацевтика маҳсулотларини Россия, Туркия, Ироқ, Сурия ва бошқа Лотин Америкаси мамлакатларига экспорт қилмоқда.