https://sputniknews.uz/20220708/qozogiston-bugdoy-va-un-eksportiga-cheklovlar-kiritdi-26019348.html
Қозоғистон буғдой ва ун экспортига чекловлар киритди
Қозоғистон буғдой ва ун экспортига чекловлар киритди
Sputnik Ўзбекистон
Чекловлар 2022 йил 8 июлдан 30 сентябгача амал қилади. 08.07.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-07-08T13:20+0500
2022-07-08T13:20+0500
2022-07-08T13:20+0500
иқтисод
қозоғистон
чеклов
ун
буғдой
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/02/24948989_0:159:3077:1890_1920x0_80_0_0_b6a7d595177d7c950604ac2aa171a3f5.jpg
ТОШКЕНТ, 8 июл – Sputnik. Қозоғистон ҳукумати сентябрь ойи охиригача буғдой, буғдой уни, буғдой-жавдар уни ва кунгабоқар уруғлари экспортига чекловлар жорий этишга қарор қилди. Бу ҳақда мамалакат Молия вазирлиги Давлат даромадлари қўмитаси матбуот хизмати тарқатган ҳужжатда келтирилган.Ҳужжатда қайд этилишича, 30 сентябрга қадар бир қатор маҳсулотлар экспортига миқдорий чекловлар киритилган. Хусусан, белгиланган вақтга қадар учинчи давлатлар ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларига 550 минг тонна буғдой ва меслин (буғдой ва жавдар аралашмаси) ҳамда 370 минг тонна буғдой ва буғдой-жавдар унини экспорт қилиш мумкин.Чекловлар 2022 йил 8 июлдан 30 сентябгача амал қилади.Қўмитанинг тушунтиришича, бу чора-тадбирлар мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий этилмоқда.Аввалроқ, Қозоғистон Қишлоқ хўжалик вазирлиги апрель ойида дон ва ун олиб чиқиш учун квоталар жорий қилган эди. 15 июнгача мамлакатдан 1 миллион тоннадан ошиқ буғдой ёки меслин, шунингдек, 300 минг тоннадан кўп ун олиб чиқиш мумкин эмасди.Қайд этиш керак, Ўзбекистон буғдой ва буғдой унининг катта ҳажми (тахминан 90 фоизни) Қозоғистондан импорт қилади.
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/02/24948989_173:0:2904:2048_1920x0_80_0_0_7b167b45ca197f77cb7b2cdf6602bc19.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, қозоғистон, чеклов, ун, буғдой
иқтисод, қозоғистон, чеклов, ун, буғдой
Қозоғистон буғдой ва ун экспортига чекловлар киритди
Чекловлар 2022 йил 8 июлдан 30 сентябгача амал қилади.
ТОШКЕНТ, 8 июл – Sputnik. Қозоғистон ҳукумати сентябрь ойи охиригача буғдой, буғдой уни, буғдой-жавдар уни ва кунгабоқар уруғлари экспортига чекловлар жорий этишга қарор қилди. Бу ҳақда мамалакат Молия вазирлиги Давлат даромадлари қўмитаси матбуот хизмати тарқатган ҳужжатда
келтирилган. Ҳужжатда қайд этилишича, 30 сентябрга қадар бир қатор маҳсулотлар экспортига миқдорий чекловлар киритилган. Хусусан, белгиланган вақтга қадар учинчи давлатлар ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларига 550 минг тонна буғдой ва меслин (буғдой ва жавдар аралашмаси) ҳамда 370 минг тонна буғдой ва буғдой-жавдар унини экспорт қилиш мумкин.
Чекловлар 2022 йил 8 июлдан 30 сентябгача амал қилади.
Қўмитанинг тушунтиришича, бу чора-тадбирлар мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий этилмоқда.
Аввалроқ, Қозоғистон Қишлоқ хўжалик вазирлиги апрель ойида дон ва ун олиб чиқиш учун квоталар жорий қилган эди. 15 июнгача мамлакатдан 1 миллион тоннадан ошиқ буғдой ёки меслин, шунингдек, 300 минг тоннадан кўп ун олиб чиқиш мумкин эмасди.
Қайд этиш керак, Ўзбекистон буғдой ва буғдой унининг катта ҳажми (тахминан 90 фоизни) Қозоғистондан импорт қилади.