Қорақалпоғистонда халқни митингга чорлаган шахслар қамоққа олинди

© Бош прокуратура матбуот хизматиБош прокуратура
Бош прокуратура - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2022
Oбуна бўлиш
Даулетмурат Тажимуратов қамоққа олинди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 159-моддаси 4-қисми (Конституциявий тузумга тажовуз қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
ТОШКЕНТ, 8 июл – Sputnik. Қорақалпоғистонда халқни ноқонуний митингга чорлаб, Конституциявий тузумга тажовузда айбланган журналист Даулетмурат Тажимуратов қамоққа олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Қорақалпоғистонда содир этилган оммавий тартибсизликлар юзасидан 2 июль куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддаси 4-қисми (Конституциявий тузумга тажовуз қилиш) билан қўзғатилган жиноят иши бўйича Бош прокуратура томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шакллантирилган Бош прокуратура тергов гуруҳи зиммасига юз берган ҳодисаларнинг барча ҳолатларини аниқлаш, тергов ҳаракатларини холисона ҳамда қонунчиликка қатъий риоя этган ҳолда ўтказиш вазифаси юклатилган.
Тергов ҳаракатлари давомида жиноят иши бўйича Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси тартибида 14 киши ушланган.
“Шу жумладан, Тажимуратов Д.М. ва Турданов А.Т.ларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айблов эълон қилинди. Уларга нисбатан суднинг қарори билан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди. Қаллыханова Л.О.нинг ҳаракатларида жамоат хавфсизлигига тажовуз қилиш жинояти аломатлари аниқланди. У жиноят иши бўйича гумонланувчи сифатида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланди”, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, терговга жалб этилган фуқароларнинг шаъни ва қадр - қиммати ҳурмат қилиниши, қийноқ, зўравонлик, шафқатсиз ёки инсон шаъни ва қадр - қимматини камситувчи ҳаракатларга йўл қўйилмаслиги қатъий назоратга олинган.
Гумон қилинувчи ва айбланувчиларга ҳимоя ҳуқуқи тўла таъминланган ҳолда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, сақлаш жойларида қонунда назарда тутилган барча шароитлар таъминланган. Соғлиғи ва сақлаш шароитлари бўйича эътирозлари мавжуд эмас.
Янгиликлар лентаси
0