https://sputniknews.uz/20220708/bu-yilgi-haj-1-mln-ziyoratchi-bilan-cheklandi-26032187.html
Бу йилги ҳаж 1 млн зиёратчи билан чекланди
Бу йилги ҳаж 1 млн зиёратчи билан чекланди
Sputnik Ўзбекистон
Саудия давлати барча имкониятларини ҳаж тизимини сақлашга йўналтирди. 08.07.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-07-08T17:05+0500
2022-07-08T17:05+0500
2022-07-08T17:05+0500
дунёда
саудия арабистони
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/08/26022811_323:485:2839:1900_1920x0_80_0_0_3b73e6fa2477f4c5bf32d7ee047b75f1.jpg
ТОШКЕНТ, 8 июл – Sputnik. Маккада Буюк ҳажнинг катта 46-симпозиуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар берди.“Пандемиядан кейинги ҳаж: маросимлар ва ғамхўрлик" номли тадбирда Қиролликдан ва мусулмон оламидан маърузачилар, олимлар, ҳуқуқшунослар ва уламолар иштирок этишди.Бу йилги Буюк ҳаж симпозиуми икки кун давомида сессиялар, мунозаралар ва маърузаларни ўз ичига олди.Қайд этилишича, бу йилги ҳаж Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тавсиясига биноан 1 миллион зиёратчи билан чекланган.Икки муқаддас масжид ишлари бошқармаси раиси шайх доктор Абдул Раҳмон Ал-Судаис Саудия давлати барча имкониятларини ҳаж тизимини сақлашга йўналтирганини айтиб ўтди.Шунингдек, у ҳаж маросимларини сиёсий шиорлар ёки намойишларга айлантириш таъқиқлангани ва ҳажни инсоф, адолат ва тинчлик белгиси сифатида амалга ошириш кераклигини таъкидлади.Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазири Тавфиқ ар-Рабиа Саудия раҳбариятининг пандемия шароитида ҳажни давом эттириш тўғрисидаги қарорини юқори баҳолади.Эслатиб ўтамиз, Саудия ҳукумати ҳаж сафари нархига таъсир қилувчи қўшимча солиқ ва мажбурий тўловлар жорий қилди. “Ҳаж-2022” мавсуми учун 1 нафар зиёратчига тўлов миқдори 62 миллион 900 минг сўм этиб белгиланган эди.
саудия арабистони
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/08/26022811_534:472:2635:2048_1920x0_80_0_0_33adaa4b8d4384cc0810c3519bf799f5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, саудия арабистони
дунёда, саудия арабистони
Бу йилги ҳаж 1 млн зиёратчи билан чекланди
Саудия давлати барча имкониятларини ҳаж тизимини сақлашга йўналтирди.
ТОШКЕНТ, 8 июл – Sputnik. Маккада Буюк ҳажнинг катта 46-симпозиуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси
хабар берди.
“Пандемиядан кейинги ҳаж: маросимлар ва ғамхўрлик" номли тадбирда Қиролликдан ва мусулмон оламидан маърузачилар, олимлар, ҳуқуқшунослар ва уламолар иштирок этишди.
Бу йилги Буюк ҳаж симпозиуми икки кун давомида сессиялар, мунозаралар ва маърузаларни ўз ичига олди.
Қайд этилишича, бу йилги ҳаж Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тавсиясига биноан 1 миллион зиёратчи билан чекланган.
Икки муқаддас масжид ишлари бошқармаси раиси шайх доктор Абдул Раҳмон Ал-Судаис Саудия давлати барча имкониятларини ҳаж тизимини сақлашга йўналтирганини айтиб ўтди.
Шунингдек, у ҳаж маросимларини сиёсий шиорлар ёки намойишларга айлантириш таъқиқлангани ва ҳажни инсоф, адолат ва тинчлик белгиси сифатида амалга ошириш кераклигини таъкидлади.
Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазири Тавфиқ ар-Рабиа Саудия раҳбариятининг пандемия шароитида ҳажни давом эттириш тўғрисидаги қарорини юқори баҳолади.
"Биз 2020 йилда ҳаж маросимларини ўтказмасликни тавсия қилдик. Бироқ, Қирол Салмон ушбу маросимни тўхтатмасликка ва зиёратчилар сонини 1000 кишигача чеклашга қарор қилди. Ҳаж зиёрати эса зиёратчининг хавфсизлигини кафолатловчи барча огоҳлантириш ва профилактика чораларига риоя этилган ҳолда амалга оширилиб, натижалар далда берувчи ва ишончли бўлди", дейди ар-Рабиа.
Эслатиб ўтамиз, Саудия ҳукумати ҳаж сафари нархига таъсир қилувчи қўшимча солиқ ва мажбурий тўловлар жорий қилди. “Ҳаж-2022” мавсуми учун 1 нафар зиёратчига тўлов миқдори 62 миллион 900 минг сўм этиб
белгиланган эди.