МДҲ мамлакатлари ўйинларини ўтказиш санаси маълум бўлди

© Foto : Пресс-служба правительства Кыргызстана / Сабыр АильчиевВторые Игры стран СНГ пройдут в Беларуси
Вторые Игры стран СНГ пройдут в Беларуси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2022
Oбуна бўлиш
Иккинчи МДҲ давлатлари ўйинлари Беларуснинг тўққизта шаҳрида спортнинг 20та тури бўйича ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 7 июл – Sputnik. Иккинчи МДҲ давлатлари ўйинлари 2023 йил 3-15 август кунлари бўлиб ўтади.
Беларус давлатининг спорт ва туризм вазири Сергей Ковалчук маълум қилишича, II МДҲ давлатлари ўйинлари мамлакатнинг тўққизта шаҳрида ўтказилади.
Ўйинлар дастурига биноан:
Минскда спортнинг волейбол, бадиий гимнастика, енгил атлетика, соҳил футболи, соҳил волейболи, замонавий бешкураш ва ўқ отиш баҳслари;
Гродно шаҳрида 3х3 баскетбол ва оғир атлетика мусобақалари;
Солигорскда эркин, юнон-рум ва аёллар кураши;
Брест шаҳрида қўл тўпи;
Орша шаҳрида баскетбол ва тай-бокс;
Борисов шаҳарчасида мини-футбол;
Могилевда сузиш ҳамда камондан отиш;
Жлобинда дзюдо ва самбо беллашувлари ўтказилиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, МДҲ давлатларининг биринчи ўйинлари ўтган йилнинг сентябрида Татаристон пойтахти Қозонда бўлиб ўтганди. Унда Ўзбекистон спорт делегацияси 23 та олтин, 32 та кумуш, 35 та бронза, жами 90 та медаль билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаган.
Янгиликлар лентаси
0