Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Хакерлар мингдан ортиқ Украина разведкачилари ҳақидаги маълумотларни очиқлади

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишВирус-вымогатель атаковал IT-системы компаний в разных странах
Вирус-вымогатель атаковал IT-системы компаний в разных странах - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2022
Oбуна бўлиш
Россия махсус хизматларидаги манба RaHDIt хакерлари томонидан жойлаштирилган маълумотларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлади.
ТОШКЕНТ, 6 июл - Sputnik. Бугун, 6 июль куни RaHDIt Украина Мудофаа вазирлиги разведка бошқармасининг минглаб ходимларининг маълумотларини оммага эълон қилди. РИА Новости хабарига асосан.
Россия махсус хизматларидан биридаги манба РИА Новости агентлигига Украина ҳарбий разведкаси ходимларининг RaHDIt гуруҳи хакерлари томонидан жойлаштирилган маълумотларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлади.
Ошкор қилинганлар орасида Россия, Ҳиндистон, Австрия, Ветнам, Жанубий Африка, Италия, Туркия ва Эрондаги элчихона резидентликлари вакиллари бор.
Шунингдек, рўйхатда Полша, Венгрия, Болгария ва Словакиядаги ҳарбий разведка кураторлари, саботаж бўйича инструкторлар ва махфий ва куч разведкаси махсус кучлари вакиллари ҳақида маълумотлар ҳам мавжуд.
Хакерларнинг фикрича, Киевдаги Рибалский оролидаги ГУР марказий бошқармаси тармоқларини ҳимоя қилишдаги камчиликлар, шунингдек, фойдаланувчи хатти-ҳаракатларининг характерли намуналари бўйича катта маълумотларни таҳлил қилиш маълумотлар базасини шакллантиришга ёрдам берган.
Эслатиб ўтамиз, июнь ойида RaHDIt гуруҳи хакерлари июнь ойида Украина Хавфсизлик хизматларининг 700 нафар ходимларининг маълумотларини жамоатчиликка эълон қилган эди.
Ундан ташқари хакерлар Украина Қуролли кучларининг махсус ахборот бўлинмаларининг Қозоғистондаги январь воқеаларига алоқадорлиги ҳақида маълумотларга эга эканликларини ҳам маълум қилишган эди.
Россиянинг Украинада махсус операцияси бошланганидан сўнг хакерлар Украина ҳукумати маҳаллий ҳокимиятларнинг 755 та веб-сайтларини бузиб кирган эди.
Ундан ташқари НемеZида хакерлар гуруҳи порталида Украинадаги миллатчи тузилмаларнинг 11 мингдан ортиқ тарафдорлари ҳақида маълумот чоп этган эди.
Янгиликлар лентаси
0