Россия қурол экспортида нима сабабдан авиация етакчи?

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишРоссийские многофункциональные истребители пятого поколени
Российские многофункциональные истребители пятого поколени - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2022
Oбуна бўлиш
Россияданинг юқори технологияли қирувчилар дунё бозорида самарадорлик, сифат ва нарх борасида энг яхшиси ҳисобланади.
ТОШКЕНТ, 6 июл - Sputnik. Россия Мудофаа эскпорти (“Рособоронэкспорт”) раҳбари Александр Михеев 4 июль куни Россия қурол экспортининг умумий ҳажмида ҳаво техникаларини етказиб бериш улуши 50% дан ошганини маълум қилди. Охирги йигирма йил ичида хорижга 700 га яқин Су-27/Су-30 жанговор самолетлари сотилди ва 2021 йилда компаниянинг буюртмалар портфели Су-30СМ етказиб бериш бўйича янги шартномалар билан тўлдирилди.
Харидорлар давлат мустақиллигини ҳимоя қилиш учун миллий ҳаво кучларини мустаҳкамлаш ниятида. Фақат Россияда ишлаб чиқарилган двигателлар, авионика, қурол-яроғлар ва жанговар самолетлар юқори баҳоланади. Чунки Россия Федерациясининг таъминот ишончлилиги вақт синовидан ўтган.
“Сухой” самолётлари ғарбий самолёт экспортчилари томонидан кўпинча содир этиладиган ёвуз ҳаракатларга қарши (технологик шантаж) энг яхши суғурта ҳисобланади. Россия Ҳаво-космик кучларининг Сурия ва Украинадаги зарбали авиациясининг муваффақиятли ҳаракатлари жаҳон бозорида Су-30СМ, Су-34, Су-35 жанговар самолётларига талабни оширмоқда. Ҳар қандай ҳарбий тўқнашувда ғалаба қозонишнинг асосий омилларидан бири ҳаво техникаларидаги устунликдир.
“Сухой”нинг ўта кўп мановерлилиги яқин ҳаво жанггида анча устунлик беради, душманнинг ракета ҳужумларини қайтариш имконини беради. Кучли бошқариладиган ва бошқарилмайдиган ракета қуроли ва 3 мм самолет қуроли жанговар устунликни кафолатлайди. Базанинг автономлиги ва ҳавода ёнилғи қуйиш имконияти операция майдонини кенгайтиради. Россия қирувчи самолетларида амалга оширилган авионика ва қурол комплексларининг очиқ архитектураси тамойили хорижий мижозларга ўз ишлаб чиқариш тизимларини (“Сухой” Тажрибавий -конструкторлик бюроси иштирокида) бирлаштиришга имкон беради. База платформаларининг узлуксиз модернизация қилиш технологик (жанговар) устунликни йўқотмасдан самолетларнинг муҳим ҳаётий цикли айланишини таъминлайди.
Ҳарбий таҳдидлар кўпайиши билан дунё қурол бозорида жанглар ортади. Россияда ишлаб чиқарилган қирувчиларни сотиб олиш хорижий операторлар ва Россия ўртасидаги кўп йиллик ҳарбий-техник талабгорликни талаб қилади. АҚШ бунга иложи борича тўсқинлик қилишга уринмоқда. Конгресснинг июнь ойидаги тадқиқотида Қоҳиранинг Россияда ишлаб чиқарилган илғор Су-35 кўп мақсадли қирувчи саолетсларини сотиб олишдан бош тортиш шарти билан Америкада ишлаб чиқарилган F-35 қирувчи-бомбардимончи самолетларини Мисрни сотиб олишга мажбурлаш акс эттирилган.
Бу америкаликларнинг С-400 ҳаво зенит ракета тизимларининг ва миллий коммуникация тармоғидаги Huawei инфратузилмасини суверен сотиб олиш (фойдаланиш) туфайли F-35 сотиб олишни тўсиб қўйиш билан алданган Туркия ва БАА билан алоқаларни эслатади. Эҳтимол, турк ва арабларнинг омади чопган- уларда кўпроқ эркинлик қолган эди.
Маълумки, америкалик “кўринмаслар” ёмон учади, ва ўз операторлари орқасидан яхшигина жосуслик қилади, махфий маълумотларни АҚШга жўнатади. Америкаликларнинг шериклари ва иттифоқдошлари АҚШда ишлаб чиқарилган эски қуролларни сотиб олишга мажбур. Чунки Вашингтоннинг “қоидалари шунақа”.

“Сухой” устунлик

XXI аср бошида Россиянинг Су-27, Су-30, Су-35 қирувчи самолетлари дунёдаги энг оммабоп бўлиб, Ангола, Беларус, Венесуэла, Вьетнам, Ҳиндистон, Индонезия, Қозоғистон, Хитой, Малайзия, Уганда ҳаво ҳудудини ишончли ҳимоя қилиб келишмоқда. Россия самолетларининг ажойиб жанговар қобилиятларининг тан олиниши, дунё бозорида талабнинг юқорилиги қуриш (илмий) мактабнинг стратегик устунлиги ва Россия Федерацияси ҳарбий-саноат комплексининг юқори самарадорлигидан далолат беради.
4++ авлодининг кўп маневрли Су-30СМ самолети кечаю кундуз юқори аниқликдаги “ҳаво-ҳаво” ва “ҳаво-ер” классидаги ракета қуролларидан фойдаланишга қодир, фазали антенна панжарали радиолокатор, бошқариладиган тортиш вектори ва олд горизонтал қуйруқ двигателлари билан жиҳозланган. Су-30СМ нинг ҳимояси кучли ҳаво электрон уруш тизими билан душман радар станцияларини бостиришга асосланган.
Су-35 кўп мақсадли қирувчи самолёти дунёдаги энг яхши тактик самолёт бўлиб, унинг ҳавода тенги йўқ. Ҳаво нишонларининг барча синфларини тутиб олиш ва йўқ қилиш, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари билан қопланган душманнинг қуруқликдаги ва ер усти нишонларини йўқ қилиш учун мўлжалланган. 4++ авлод самолёти кўп маневрли, нишонни аниқлашнинг фаол ва пассив воситаларига, юқори товушдан тезликка, муҳим жанговар радиусга, замонавий радиоэлектрон уруш тизимига ва кенг ассортиментдаги қуролларга (жанговар юк – 8 тонна) эга. Су-35 қирувчи самолётини лойиҳалашда яширин технологиялар жорий этилган. Су-35 дан жанговар фойдаланиш самарадорлиги учувчини интеллектуал қўллаб-қувватлашнинг интеграциялашган ахборот ва бошқарув тизими билан таъминланади.
Версияга кўра, Американинг “Томагавк” қанотли ракеталарнинг кўпи 2017 йилнинг 7 апрель куни Сурияда ўз нишонига учиб бора олмаган. Чунки Россиянинг Су-35С ёки Су-30СМ самолети томонидан уриб туширилган. Бу қирувчиларнинг радиолокацион станциялари унчалик кўринмас қанотли ракетларни ҳам сув ва ер фонида ҳам яхши “илғайди”. Бундан ташқари, Су-35 “учувчи радар” вазифаларини ҳам бажаришга қодир.
Қирувчи-бомбардимончи Су-34 жанговар имкониятларига кўра, 4+ авлодига тегишли. У ер, денгиз ва ҳаводаги нишонларни оловга чидамлилик шароитида сайёранинг исталган ҳудудида, қуролларнинг кенг спектридан фойдаланган ҳолда муваффақиятли уриб туширишга қодир.
Эҳтимол, жаҳон авиация бозорида энг кўп кутилган маҳсулот- бешинчи авлод Су-57 қирувчи самолёти бўлса керак. Самолёт хорижий экспертлар томонидан энг юқори баҳоларни олди. Оммавий ишлаб чиқариш бошлангандан сўнг, Су-57 Россия Ҳаво-космик кучлари сафига киради ва ундан Су-30СМ ва Су-35 қирувчи самолётлари билан бир қаторда Украинадаги махсус ҳарбий операция давомида фаол фойдаланилади.
Россия билан тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли ҳарбий-техник ҳамкорликдан манфаатдор суверен давлатлар дунёдаги энг яхши “Сухой” қирувчи самолётларини сотиб олишда давом этади. “Сухой” қирувчиларининг энг машҳур хорижий операторларидан бири Ҳиндистон. Бу мамлакат ҳарбий-ҳаво кучларининг асосини ташкил этувчи Су-30МКИ қирувчиларини лицензияли ишлаб чиқариш дастурини муваффақиятли амалга оширди. Ҳиндистон ҳар йили Россиядан 5 миллиард долларлик қурол сотиб олади. Россия ва Ҳиндистон ўртасидаги узоқ муддатли ҳарбий-техник ҳамкорлик кўплаб давлатлар учун намуна бўлди. АҚШ иттифоқчилари ва вассалларининг юқори технологияли жанговар авиацияни ривожлантиришда истиқболлари йўқ.
Янгиликлар лентаси
0