Патент, РВП ва ВНЖ: муҳим ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда

© Денис ГришкинПосетитель в многофункциональном миграционном центре Москвы близ деревни Сахаров
Посетитель в многофункциональном миграционном центре Москвы близ деревни Сахаров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2022
Oбуна бўлиш
Вақтинчалик яшаш учун рухсатнома (РВП), муқим яшаш ҳуқуқини берувчи рухсатнома (ВНЖ) бўйича муҳим ўзгаришларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини қабул қилинди.
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Давлат Думаси вақтинчалик яшаш учун рухсатнома (РВП), муқим яшаш ҳуқуқини берувчи рухсатнома (ВНЖ) бўйича муҳим ўзгаришларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини қабул қилди.
Энг асосийси:
🔹 ДХР, ЛХР, Украина, Қозоғистон, Молдова фуқаролари РВПсиз ВНЖ олишлари мумкин;
🔹 ДХР, ЛПР, Украина фуқаролари РВП ёки ВНЖ рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича тестдан озод қилинади;
🔹 Россияда аккредитациядан ўтган таълим муассасаларида бакалавриат, мутахассислик, магистратура, ординатура йўналишлари бўйича таҳсил олаётганлар шу асосда РВП олишлари мумкин. РВП ўқиш даври учун берилади, кўриб чиқиш муддати 2 ой. Ўқиш асосида РВП олганлар йиллик билдиришномани топширишдан озод қилинади;
🔹 Фуқаролар ўқишни тугатгандан сўнг РВП олмасдан 3 йил ичида ёки агар ўқишда давом этаётган бўлса, 8 ой яшашни кутмасдан РВП олгандан сўнг дарҳол ВНЖ олиш учун ариза топширишлари мумкин;
🔹 визали давлатлар фуқаролари мамлакатда вақтинча бўлиш муддатини РВП, ВНЖ, рус тилида сўзлашувчи мақомига эга бўлганлар (НРЯ) учун қабул қилинган ҳужжатлар асосида узайтириши мумкин;
🔹 Ишлаш учун рухсатномага эга бўлган ёки ўқиётган хорижликлар вояга этмаган болалари учун миграцион рўйхатга олиш муддатини узайтириши мумкин;
🔹 Визасиз давлат фуқаролари ИИВ Миграция масалалари бўйича бўлимига билдиришнома билан мурожаат қилиб, Россиядан чиқмасдан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун миграция картасидаги “ташриф мақсади”ни "ишлаш"га ўзгартириши мумкин. Ташриф мақсадини патент олиш учун ариза берган вақтда ўзгартириш мумкин;
🔹 транспорт қатновларига чекловлар қўйилган тақдирда патентни рўйхатдан ўтказиш муддати ҳақидаги талаб бекор қилинади;
🔹 Патент беришни кўриб чиқиш муддати чет эл фуқаросида СТИР бўлиб, уни аризада кўрсатган бўлса 5 иш кунидан ошмайди, СТИРсиз кўриб чиқиш муддати - 10 иш куни ташкил қилади;
🔹 Ташриф мақсадини "ишлаш"га ўзгартирган вақтда бармоқ изларини топшириш, суратга тушиш ва тиббий кўрикдан ўтиш керак;
🔹 Ишга келганлар йилига бир марта тиббий кўрикдан ўтиши шарт;
🔹 Талабалар касбий таълим ташкилотларида ишлаши мумкин;
🔹 РВП ёки ВНЖ бекор қилинган тақдирда, улар 15 кун ичида Россиядан чиқиб кетишлари керак;
Қонун лойиҳаси ҳали Федерация Кенгаши томонидан тасдиқланиши, президент томонидан имзоланиши ва расман эълон қилиниши керак, шундан сўнг қонун 6 ой ичида кучга киради.
Янгиликлар лентаси
0