https://sputniknews.uz/20220706/opek-bosh-kotibi-vafot-etdi-25940739.html
ОПЕК бош котиби вафот этди
ОПЕК бош котиби вафот этди
Sputnik Ўзбекистон
ОПЕКнинг нигериялик бош котиби Муҳаммад Баркиндо 63 ёши вафот этди. 06.07.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-07-06T12:58+0500
2022-07-06T12:58+0500
2022-07-06T12:58+0500
дунёда
муҳаммад баркиндо
опек
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/06/25939606_0:0:2945:1657_1920x0_80_0_0_05854bb4c32ce13dced385df76758d4b.jpg
ТОШКЕНТ, 6 июл – Sputnik. Кеча, 6 июль куни Нефт экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (ОПЕК) бош котиби Муҳаммад Баркиндо вафот этди. Бу ҳақда Нигерия миллий нефть корпорацияси (НМНК) раҳбари Меле Кяри хабар берди.Муҳаммад Баркиндо 63 ёшда эди.“Биз ҳурматли Муҳаммад Сануси Баркиндони йўқотдик. У кеча, 2022 йил 5 июль куни тахминан соат 23:00 да вафот этди. Албатта, бу унинг яқин оиласи, НМНК, мамлакатимиз Нигерия, ОПЕК ва жаҳон энергетика ҳамжамияти учун катта йўқотиш. Дафн маросими тафсилотлари тез орада эълон қилинади”, деб ёзди Кяри Twitter’даги саҳифасида.Баркиндонинг сўнгги шов-шувли баёнотларидан бири Россия томонидан ишлаб чиқарилган нефть ҳажмини тўлдиришга қодир қувватлар йўқлиги ҳақидаги сўзлари эди. Унинг сўзлари Россияга қарши қатор санкциялар, жумладан, нефть ва нефть маҳсулотларини етказиб беришга чекловлар жорий этилиши фонида янграган эди. ОПЕК раҳбари Россия нефть-газ комплексига қарши санкциялар жаҳон бозори учун катта салбий оқибатларга олиб келишини таъкидлаган.Баркиндо 2016 йилнинг августидан бери ОПЕК бош котиби лавозимида ишлаб келаётганди. Бундан ташқари, у 15 йил давомида ОПЕК иқтисодий комиссиясининг Нигерия аъзоси бўлган ва 23 йил давомида НМНКда ишлаган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/06/25939606_216:0:2945:2047_1920x0_80_0_0_549744c6018d54ab261a578e1f04387f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, муҳаммад баркиндо , опек
дунёда, муҳаммад баркиндо , опек
ОПЕК бош котиби вафот этди
ОПЕКнинг нигериялик бош котиби Муҳаммад Баркиндо 63 ёши вафот этди.
ТОШКЕНТ, 6 июл – Sputnik. Кеча, 6 июль куни Нефт экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (ОПЕК) бош котиби Муҳаммад Баркиндо вафот этди. Бу ҳақда Нигерия миллий нефть корпорацияси (НМНК) раҳбари Меле Кяри
хабар берди. Муҳаммад Баркиндо 63 ёшда эди.
“Биз ҳурматли Муҳаммад Сануси Баркиндони йўқотдик. У кеча, 2022 йил 5 июль куни тахминан соат 23:00 да вафот этди. Албатта, бу унинг яқин оиласи, НМНК, мамлакатимиз Нигерия, ОПЕК ва жаҳон энергетика ҳамжамияти учун катта йўқотиш. Дафн маросими тафсилотлари тез орада эълон қилинади”, деб ёзди Кяри Twitter’даги саҳифасида.
Баркиндонинг сўнгги шов-шувли баёнотларидан бири Россия томонидан ишлаб чиқарилган нефть ҳажмини тўлдиришга қодир қувватлар йўқлиги ҳақидаги сўзлари эди. Унинг сўзлари Россияга қарши қатор санкциялар, жумладан, нефть ва нефть маҳсулотларини етказиб беришга чекловлар жорий этилиши фонида янграган эди. ОПЕК раҳбари Россия нефть-газ комплексига қарши санкциялар жаҳон бозори учун катта салбий оқибатларга олиб келишини таъкидлаган.
Баркиндо 2016 йилнинг августидан бери ОПЕК бош котиби лавозимида ишлаб келаётганди. Бундан ташқари, у 15 йил давомида ОПЕК иқтисодий комиссиясининг Нигерия аъзоси бўлган ва 23 йил давомида НМНКда ишлаган.