https://sputniknews.uz/20220706/mirziyoev-nukus-shahrida-yuz-bergan-voqealar-yuzasidan-bosh-prokurorga-topshiriq-berdi-25960163.html
Мирзиёев Нукус шаҳрида юз берган воқеалар юзасидан Бош прокурорга топшириқ берди
Мирзиёев Нукус шаҳрида юз берган воқеалар юзасидан Бош прокурорга топшириқ берди
Sputnik Ўзбекистон
Бош прокурорга ҳар бир ҳолатни чуқур ва холисона ўрганиш ва воқеа иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларига адолатли ҳуқуқий баҳо бериш топшириғи берилди. 06.07.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-07-06T20:52+0500
2022-07-06T20:52+0500
2022-07-06T20:52+0500
жамият
шавкат мирзиёев
қорақалпоғистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/13/24078343_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_ce299285d653e8734e540d860b74164b.jpg
ТОШКЕНТ, 6 июл – Sputnik. Нукус шаҳрида юз берган воқеаларда куч тузилмаларининг ҳаракатлари ҳам чуқур таҳлил қилинади. Президент Нукусдаги ҳаракатларга адолатли ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан Бош прокурорга топшириқ берди.Шавкат Мирзиёев архитектура, қурилиш ва шаҳарсозлик масалаларига бағишланган йиғилиш аввалида Қорақалпоғистонда юз берган намойишларга ҳам тўхталиб ўтди.Таъкидланишича, бу ҳаракатларга четдаги ғаразли кучлар томонидан йиллаб тайёргарлик кўрилган. Уларнинг асл мақсади Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигига тажовуз қилиш ва миллатлараро низо келтириб чиқаришга қаратилган.Бўлиб ўтган воқеаларни ҳар томонлама чуқур ва холисона тергов қилиш учун Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари бошчилигида тергов ва суриштирув гуруҳи иш олиб бормоқда.Шунингдек, бу жараёнга холис томонларни, яъни, жамоатчилик вакиллари, депутатлар ва фаолларни ҳам жалб қилиш зарурли қайд этилди.Шунинг учун, Бош прокурор Н.Йўлдошевга ҳар бир ҳолатни чуқур ва холисона ўрганиш ва воқеа иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларига адолатли ҳуқуқий баҳо бериш топшириғи берилди.Куч тузилмаларининг ҳаракатлари ҳам чуқур таҳлил қилиниши, агар улар томонидан нотўғри куч ишлатилган бўлса, амалдаги қонунчиликка асосан уларнинг ҳам жиноий жавобгарлиги таъминланиши ҳам айтиб ўтилди.Шавкат Мирзиёев ўз сўзида ҳозирги вақтда Қорақалпоғистондаги вазият изга тушаётгани, энг асосийси, аҳолининг тинчлиги ва ҳаётига ҳеч нарса хавф солаётгани йўқлиги ҳақида ҳам гапириб ўтди.Маълум қилинишича, иқтисодиёт тармоқлари ишламоқда, одамлар кундалик ишлари ва юмушлари билан банд. Деҳқонлар ўз даласида ишламоқда, пешона тери билан яратган ҳосилларини йиғиштирмоқда.Бозорлар, дўконлар ва бошқа хизмат кўрсатиш объектлари фаолият юритмоқда. Мамлакатнинг барча ҳудудларидан бу ерга озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар етказиб берилмоқда.Давлат ҳокимияти органлари, жамоатчилик вакиллари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари томонидан ҳудудда барқарор вазиятни таъминлаш бўйича уюшган ва мувофиқлашган ҳолда иш олиб борилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/13/24078343_89:0:1224:851_1920x0_80_0_0_b6b3a78261aad158b1ea476e53751eb1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, шавкат мирзиёев, қорақалпоғистон
жамият, шавкат мирзиёев, қорақалпоғистон
Мирзиёев Нукус шаҳрида юз берган воқеалар юзасидан Бош прокурорга топшириқ берди
Бош прокурорга ҳар бир ҳолатни чуқур ва холисона ўрганиш ва воқеа иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларига адолатли ҳуқуқий баҳо бериш топшириғи берилди.
ТОШКЕНТ, 6 июл – Sputnik. Нукус шаҳрида юз берган воқеаларда куч тузилмаларининг ҳаракатлари ҳам чуқур таҳлил қилинади. Президент Нукусдаги ҳаракатларга адолатли ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан Бош прокурорга топшириқ берди.
Шавкат Мирзиёев архитектура, қурилиш ва шаҳарсозлик масалаларига бағишланган йиғилиш аввалида Қорақалпоғистонда юз берган намойишларга ҳам тўхталиб ўтди.
“Нукус шаҳрида юз берган воқеалар натижасида, афсуски, бир қанча фуқаролар ҳалок бўлди ва жабр кўрди. Шу муносабат билан ўз яқинларини йўқотган оилаларга чин юракдан ҳамдардлик билдираман. Шифохоналарда даволанаётган беморларга эса тезроқ соғайиб кетишларини тилайман”, дейди президент.
Таъкидланишича, бу ҳаракатларга четдаги ғаразли кучлар томонидан йиллаб тайёргарлик кўрилган. Уларнинг асл мақсади Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигига тажовуз қилиш ва миллатлараро низо келтириб чиқаришга қаратилган.
Бўлиб ўтган воқеаларни ҳар томонлама чуқур ва холисона тергов қилиш учун Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари бошчилигида тергов ва суриштирув гуруҳи иш олиб бормоқда.
Шунингдек, бу жараёнга холис томонларни, яъни, жамоатчилик вакиллари, депутатлар ва фаолларни ҳам жалб қилиш зарурли қайд этилди.
Шунинг учун, Бош прокурор Н.Йўлдошевга ҳар бир ҳолатни чуқур ва холисона ўрганиш ва воқеа иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларига адолатли ҳуқуқий баҳо бериш топшириғи берилди.
Куч тузилмаларининг ҳаракатлари ҳам чуқур таҳлил қилиниши, агар улар томонидан нотўғри куч ишлатилган бўлса, амалдаги қонунчиликка асосан уларнинг ҳам жиноий жавобгарлиги таъминланиши ҳам айтиб ўтилди.
Шавкат Мирзиёев ўз сўзида ҳозирги вақтда Қорақалпоғистондаги вазият изга тушаётгани, энг асосийси, аҳолининг тинчлиги ва ҳаётига ҳеч нарса хавф солаётгани йўқлиги ҳақида ҳам гапириб ўтди.
Маълум қилинишича, иқтисодиёт тармоқлари ишламоқда, одамлар кундалик ишлари ва юмушлари билан банд. Деҳқонлар ўз даласида ишламоқда, пешона тери билан яратган ҳосилларини йиғиштирмоқда.
Бозорлар, дўконлар ва бошқа хизмат кўрсатиш объектлари фаолият юритмоқда. Мамлакатнинг барча ҳудудларидан бу ерга озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар етказиб берилмоқда.
Давлат ҳокимияти органлари, жамоатчилик вакиллари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари томонидан ҳудудда барқарор вазиятни таъминлаш бўйича уюшган ва мувофиқлашган ҳолда иш олиб борилмоқда.