Минеральние Води - Урганч йўналишида парвозлар йўлга қўйилди

© Национальная Авиакомпания Республики Узбекистан Международный аэропорт «Ургенч»
Международный аэропорт «Ургенч» - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2022
Oбуна бўлиш
“Минеральние Води- Урганч- Минеральние Води” йўналиши бўйича парвозлар ҳафтада бир марта чоршанба кунлари амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 6 июл – Sputnik. РоссиянингАзимут” авиакомпанияси Минеральние Води ва Урганчни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлади.
Янги йўналиш бўйича парвоз қилган биринчи самолёт 6 июл куни соат 03.04 да бортида 92 йўловчи билан Урганч халқаро аэропортига қўнди.
“Минеральние Води – Урганч – Минеральние Води” йўналиши бўйича илк йўловчи парвозини амалга оширган ҳаво кемаси сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинди.
“Урганч” аэропорти терминалида авиакомпания вакиллари анъанага кўра ушбу рейсга биринчи бўлиб чипта сотиб олган йўловчини табриклашди.
“Бахтли йўловчи Наргиза Муратова бўлиб, унга авиакомпаниянинг ҳар икки йўналишдаги йўналишлари бўйича икки кишилик авиачипталарнинг жорий йил охиригача амал қиладиган сертификати тантанали равишда топширилди”, дейилади хабарда.
Ушбу йўналиш бўйича парвозлар мунтазам равишда SU-95 самолётларида ҳафтада бир марта чоршанба кунлари амалга оширилади.
Қайд этилишича, яқин келажакда авиакомпания Минеральние Водидан Тошкентга парвозларни йўлга қўйишни ҳам режалаштирмоқда.
Янгиликлар лентаси
0