Дам олиш кунлари автобуслар қисқартирилган жадвал асосида ҳаракатланади

© Sputnik / Рамиз БахтияровАвтобусная остановка в Ташкенте
Автобусная остановка в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2022
Oбуна бўлиш
Жамоат транспорти ўз фаолиятини шанба ва якшанба кунги жадвал асосида олиб боради.
ТОШКЕНТ, 6 июл – Sputnik. “Қурбон Ҳайити” муносабати билан автобуслар қисқартирилган жадвал асосида ҳаракатланади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” компанияси хабар берди.
9 июль куни республикада “Қурбон Ҳайити” ишланмайдиган байрам куни ва 11,12 июль кунлари қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланганлиги муносабати билан, жамоат транспорти қисқартирилган жадвал асосида ҳаракатланади.
Автобусларнинг ҳаракат жадвали:
9 июль, шанба – ишланмайдиган байрам куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
10 июль, якшанба – дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
11 июль, душанба – қўшимча дам олиш куни. Шанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
12 июль, сешанба – қўшимча дам олиш куни. Шанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.
16-июль, шанба – иш куни. Иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.
Эслатиб ўтамиз, Қурбон ҳайитида ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади.
Янгиликлар лентаси
0