Автомактаблар рейтингини белгилаш тизими ишга тушади

© pexels.com/Andrea PiacquadioПристегнутый водитель
Пристегнутый водитель - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2022
Oбуна бўлиш
Автомактаблар рейтинги ҳайдовчиларга берилган жарима ва улар томонидан содир этилган ЙТҲлар сонига қараб белгиланади.
ТОШКЕНТ, 6 июл – Sputnik. Бундан буён автомактаблар рейтинги унинг ўқувчилари томонидан содир ва йўл-транспорт ҳодисаларига қараб белгиланади.
Ҳукуматнинг 353-сонли қарори билан автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрловчи таълим ташкилотларининг рейтингини аниқлаш тартибига оид низом тасдиқланди.
Ҳужжатда ҳайдовчиларни тайёрловчи таълим ташкилотларининг рейтингини аниқлаш тартиби белгиланди.
Унга кўра, рейтинг баҳолаш қуйидаги кўрсаткичлар асосида амалга оширилади:
битирувчиларнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳон натижалари;
битирувчиларнинг ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлгандан кейин, йил якунигача йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик ҳолларидаги жарима баллари;
йил якунигача қонуний кучга кирган суд қарорига асосан таълим ташкилотлари битирувчилари айби билан содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари сони;
таълим ташкилотларида тўлиқ штатда фаолият юритадиган олий маълумотга ёки илмий даражага эга ўқитувчиларнинг сони тўғрисида маълумотлар.
Қайд этилишича, таълим ташкилотлари рейтингини баҳолаш индикаторлар асосида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати амалга оширилади.
Таълим ташкилотлари рейтинги қуйидагича тоифаларга ажратилади:
81 баллдан 100 баллгача – “яшил”;
51 баллдан 80 баллгача – “сариқ”;
50 баллдан паст – “қизил”.
Рейтинг балл кўрсаткичлари республика бўйича ягона шаклда юритилади. Йил якунлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича алоҳида ҳисоблаб чиқилади.
Рейтинг натижалари ҳар йили 25 январда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинади.
Ушбу низом 1 сентябрдан эътиборан кучга киради.
Янгиликлар лентаси
0