Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Невролог хотира учун зарарли маҳсулотларни айтди

© Fotolia / Andrea Danti Работа мозга
 Работа мозга - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2022
Oбуна бўлиш
Мутахассиснинг айтишича, фастфуд хотирага ёмон таъсир қилиши мумкин.
Шифокор-невролог, профессор Дерья Улудбюзнинг айтишича, овқатланиш ҳам хотирага таъсир қилиши мумкин.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, маълумотларни тез-тез унутиб қўяётган инсонлар тезпишар овқатлар, яъни фастфуддан воз кечганлари маъқул. Чунки улар нафақа юрак, балки бош мия томирларига ҳам зарар етказишлари мумкин.
“Мия овқатдан 3% калория қабул қилади. Аслида, истеъмол қиладиган ҳар бир маҳсулот мия фаолияти, хотирага таъсир қилади”, - дейди у.
Мия фаолиятига таркибида омега- 6 тўйинган кислотали ўсимлик ёғлари ҳам таъсир қилади. Шунингдек, энергетик ичимликлардан ҳам воз кечиш керак, чунки улар Альцгеймер касаллигини келтириб чиқариши мумкин. Шунингдек, инсулин кўпайиши ҳам эсда сақлаб қолишни қийинлаштиради.
Хотира учун, хусусан, оқ нон, макарон, картошка ва гуруч каби гликемик индекси юқори бўлган маҳсулотлар ҳам салбий таъсир кўрсатади. Чунки улар қонда шакар миқдорини оширади. Сунъий ширинлаштирувчи маҳсулотлар қўшилган озиқ-овқатлар ҳам хотирага таъсир қилмай қолмайди.
Қовурилган овқатлар, алькоголь ичимликларни ҳам суистеъмол қилмаган маъқул. Бундан ташқари, ҳар куни истеъмол қилинадиган печенье, маргарин, пишириқ, қаймоқ, шоколад батончиклари, картошка чипсилари ҳам эслаб қолиш қобилиятини сустлаштиради. Чунки уларда трансёғлар- тўйинмаган ёғли кислоталар мавжуд.
Янгиликлар лентаси
0