Мирзиёев ва Эрдоған телефон орқали мулоқот қилди

© Pool Photo via APПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган в Анкаре
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган в Анкаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2022
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёевнинг Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Етакчилар шу йили март ойида Тошкент шаҳрида ўтган Стратегик шериклик кенгашининг иккинчи йиғилишида эришилган келишувлар ижросининг боришини муҳокама қилдилар.
Туркия президенти давлат раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлади.
Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни, энг аввало, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Савдо, транспорт, саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалардаги икки томонлама лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.
Шунингдек, 2022 йил ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилоти саммити юзасидан фикр алмашилди.
Давлат раҳбарларини яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити билан бир-бирини қутлаб, мамлакатларнинг биродар халқларига фаровонлик ва равнақ тиладилар.
Янгиликлар лентаси
0