Самарқандда туризм кўчаларини боғловчи янги такси йўналиши очилди
14:34 04.07.2022 (янгиланди: 17:37 04.07.2022)
© Министерство туризма и культурного наследия УзбекистанаВ Самарканде запущено новое маршрутное такси
Oбуна бўлиш
Янги йўналиш Регистон майдонидан бошланиб, Бозоров кўчасида якунланади.
ТОШКЕНТ, 4 июл – Sputnik. Самарқанд шаҳрида туризм кўчаларини бир-бири билан боғловчи янги такси йўналиши очилди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги хабар берди.
Айтилишича, Самарқанд шаҳридаги туризм кўчаларини бир-бири билан янги 1-сонли “Регистон майдони – Бозоров кўчаси” такси йўналиши боғлайди.
“Регистон майдонидан бошланган йўналиш Регистон, Университет хиёбони, Орзу Маҳмудов, Ўзбекистон, А.Жомий, А.Темур, Шоҳрух Мирзо, Мирзо Улуғбек, Огаҳий номи билан аталувчи кўчалар орқали "Бозоров" кўчасида якунланади”, дейилади хабарда.
Ушбу йўналишда Чанган MIDIBUS G60 русумли транспорт воситалари йўловчиларга хизмат кўрсатади.
Йўл ҳақи 3000 сўмни ташкил қилади.