Қорақалпоғистондаги тартибсизликларнинг тафсилотлари: Бош прокуратура ахбороти

© ГенпрокуратураЗдание Генеральной прокуратуры Узбекистана
Здание Генеральной прокуратуры Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.07.2022
Oбуна бўлиш
Бир гуруҳ шахсларга Жиноят кодексининг 159 - моддаси 4 - қисми ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
ТОШКЕНТ, 4 июл – Sputnik. Нукусдаги оммавий тартибсизликлар оқибатида 243 нафар шахсга, жумладан, 38 ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига турли тан жароҳатлари етказилган, оғир тан жароҳатлари туфайли 18 нафар фуқаро вафот этган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура бўлим прокурори Аброр Маматов томонидан маълум қилинди.
Қайд этилишича, 1 июль куни Нукус шаҳрида бир гуруҳ шахслар сохта шиорларни ўзига ниқоб қилиб олган ҳолда, фуқароларнинг фикрини чалғитиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, оммавий тартибсизликлар келтириб чиқарди.
Қонун устуворлиги ва жазо муқарарлигини таъминлаш учун мазкур ҳолат юзасидан 2 июль куни Жиноят кодексининг 159 - моддаси 4 - қисми ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Жиноят иши юзасидан тергов ҳамда тезкор - қидирув тадбирлари Бош прокуратура раҳбарлигида тузилган ДХХ, Бош прокуратура, ИИВ, Миллий Гвардия масъул ходимларидан иборат тергов - тезкор гуруҳи томонидан олиб борилмоқда.
Тезкор - тергов гуруҳи фаолияти ҳамда тергов, тезкор - қидирув тадбирлари идоралараро тузилган алоҳида Штаб томонидан мувофиқлаштириб борилмоқда.
Терговда аниқланишича, 2022 йил 1 июль куни соат 14-50 ларда "Ел хызметинде” газетаси муҳаррири ва блогер Даулетмурат Тажимуратов "Теlеgram” ижтимоий тармоғининг "Маkаn.uz” канали орқали видеомурожаат йўллаб, видеомурожаатида фуқароларни жорий йилнинг 5 июль куни соат 17-00 да "Қорақалпоғистон Республикасининг озодлигини сўраб” Жўқорғи Кенгес биноси олдида митинг ўтказишга даъват қилган.
Шундан кейин ижтимоий тармоқлар орқали қонунга хилоф равишда митинг уюштиришга фуқароларни даъват қилганлиги учун 2022 йил 1 июль куни соат 15-30 ларда Д.Тажимуратов Нукус шаҳар ИИО ФМБга олиб келинган ва ушланган.
Блогер Д.Тажимуратовнинг ИИБ ходимлари томонидан ушлаганлигини билган бир гуруҳ шахслар тартибсизликлар уюштириб, уни озод қилишни талаб қилиб Нукус шаҳридаги ИИВга қарашли 2-сонли тергов ҳибсхонасига ва Нукус шаҳар ИИО ФМБга боришган ва кейинчалик 1 июль куни соат 17-30 ларда Нукус шаҳри марказидаги "Марказий деҳқон бозори” МЧЖ олдидаги автомобиль йўлида тартибсизликлар уюштиришган.
Шундан кейин Д.Тажимуратов Нукус шаҳар ИИО ва ФМБдан озод қилиниб, чиқариб юборилган бўлса-да, Д.Тажимуратов ва унинг тарафдорлари тартибсизликларни яна давом эттириб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларига фаол қаршилик кўрсатиб, амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга ва ҳокимиятни босиб олишга очиқдан - очиқ даъват қилишган.
Шундан сўнг, 2 июль куни соат 14:45 да Нукус туманидан тахминан 300 нафар шахс Нукус шаҳар томон ҳаракатланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, Нукус шаҳридаги блок постда хизмат олиб бораётган 50 нафар Миллий Гвардия ходимининг махсус воситаларини (рация, дубинка, каска, шумовая граната, щит) қўлга киритган.
Шу куни Хўжайли туманидаги ҳарбий постга номаълум шахслар томонидан хужум уюштирилиб, қурол яроқ тортиб олинган, “Нукус халқаро аэропорти”га, Нукус шаҳридаги маъмурий қамоққа олинган шахслар сақланувчи Реабилитация марказига Нукус шаҳар ИИБ биносига ҳужумлар уюштирилган.
Оммавий тартибсизликлар давомида Нукус шаҳридаги "Las Vegas" кафеси ёнида давлат рақами 40 L 340 QA бўлган MAN русумли юк транспорт воситаси, "Эски шаҳар"даги марказий масжид олдида давлат рақами 01 267 UFA бўлган "КамАЗ" русумли юк транспорт воситаси, Шуманай туманидаги "Исмоилов Жаббор-берген" фермер хўжалигига тегишли бўлган вагон ёқиб юборилган.
Нукус шаҳар Спорт комплекси ёнидаги "Дўстлик" канали кўпригига, Нукус шаҳридаги кўплаб бино-иншоотлар ва йўл тўсиқларига ҳам кўплаб талофотлар етказилган.
Янгиликлар лентаси
0