Қиролича Елизавета ІІ ўз вазифаларининг бир қисмини ўғлига топширди

© AFP / POOL / Chris JacksonКоролева Великобритании Елизавета II
Королева Великобритании Елизавета II - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.07.2022
Oбуна бўлиш
Қироличанинг бир қатор масъулиятли расмий вазифалари 73 ёшли Уэльс шаҳзодаси зиммасига ўтади.
ТОШКЕНТ, 4 июл – Sputnik. Букингем саройи 96 ёшли қиролича монарх сифатида "бажариши керак бўлган" вазифаларнинг бир қисмини қисқартирди. Бу ҳақда Daily Mail сарой манбасига таяниб хабар берди.
Айтилишича, саройнинг йиллик ҳисоботида ўн йил ичида биринчи марта қироличанинг вазифалари таҳрирланган.
Қиролича Елизавета ІІ нинг вазифаларига парламентнинг расмий очилиши, Бош вазирни тайинлаш, шунингдек, давлат ташрифлари ва бошқа давлатлар раҳбарларини қабул қилиш киради.
Ҳужжатда қироличанинг вазифалари "қатор парламент ва дипломатик вазифаларни ўз ичига олади" деган мазмун билан бирмунча юмшатилган. Қиролича шунингдек, мамлакатга ташриф буюрган давлат раҳбарларини ҳам қабул қилади.
Нашрнинг ёзишича, қироличанинг бир қатор масъулиятли расмий вазифалари 73 ёшли Уэльс шаҳзодаси зиммасига ўтади.
Қайд этилишида, бу “кардинал” ўзгариш эмас, балки юбилейдан кейинги кичик янгиланишдир.
Маълумот учун, қиролича Елизавета II 1952 йил тахтга ўтирган. Ўшанда у 26 ёшда бўлган.
У етти мамлакат жумладан, Буюк Британия, Канада, Австралия, Янги Зеландия, Жанубий Африка, Покистон ва Цейлоннинг ҳамдўстлик раҳбари ва қироличаси ҳисобланади.
70 йилдан ортиқ ҳокимият тепасида бўлиб турган қиролича, бу йил 96 ёшини нишонлади.
Янгиликлар лентаси
0