https://sputniknews.uz/20220704/ozbekiston-rossiyaga-meva-sabzavotlar-eksportini-oshirdi-25874798.html
Ўзбекистон Россияга мева-сабзавотлар экспортини оширди
Ўзбекистон Россияга мева-сабзавотлар экспортини оширди
Sputnik Ўзбекистон
Россия бозорига Ўзбекистон мева-сабзавотларини етказиб бериш сезиларли даражада ошди. 04.07.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-07-04T11:31+0500
2022-07-04T11:31+0500
2023-04-05T18:38+0500
иқтисод
ўзбекистон
маҳсулот
мева-сабзавот
экспорт
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/344/52/3445217_0:0:1500:844_1920x0_80_0_0_66128ce8c21574e4fb20b541fad12c08.jpg
ТОШКЕНТ, 4 июл – Sputnik. Росселхознадзорнинг Свердловск вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи ўринбосари Светлана Терехова маълум қилишича,Ўзбекистон мева-сабзавотларини етказиб бериш улуши қарийб уч баробар ошди. Бу ҳақда Kommersant хабар берди.Таиланд, Эфиопия, Исроил ва Ветнамнинг экзотик мевалари энг яқин ҳамкор мамлакатлар товарлари ўрнини эгаллади.Ўзбекистон, Озарбайжон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Арманистон ўз мева-сабзавотларини минтақага экспорт қилмоқда.Ўзбекистон беҳи, ўрик, узум, тарвуз ва бошқа кўплаб маҳсулотлар етказиб бермоқда.Аввалроқ Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников экспорт ва импортни қайта йўналтириш, янги етказиб берувчиларни топиш, янги логистика ва ишлаб чиқариш занжирларини барпо этишда Ўзбекистонга алоҳида ўрин берилаётгани ҳақида маълум қилганди.Эслатиб ўтамиз, Россия Ўзбекистоннинг етакчи минтақавий ҳамкори бўлиб қолмоқда. Россиянинг 84 та субъекти республика корхоналари билан ҳамкорлик олиб бормоқда.Жорий йилнинг дастлабки беш ойида Россия Ўзбекистондан 118 минг тонна сабзавот ва мева сотиб олди. 2022 йилда мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 33,8 фоизга ўсиб, 3,243 миллиард долларни ташкил қилди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/344/52/3445217_188:0:1313:844_1920x0_80_0_0_88d6a2cd1bf6fec5b92f10fe344c5252.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, маҳсулот, мева-сабзавот, экспорт, россия
иқтисод, ўзбекистон, маҳсулот, мева-сабзавот, экспорт, россия
Ўзбекистон Россияга мева-сабзавотлар экспортини оширди
11:31 04.07.2022 (янгиланди: 18:38 05.04.2023) Россия бозорига Ўзбекистон мева-сабзавотларини етказиб бериш сезиларли даражада ошди.
ТОШКЕНТ, 4 июл – Sputnik. Росселхознадзорнинг Свердловск вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи ўринбосари Светлана Терехова маълум қилишича,
Ўзбекистон мева-сабзавотларини етказиб бериш улуши қарийб уч баробар ошди. Бу ҳақда Kommersant хабар
берди."Ҳамкор мамлакатларимизнинг улуши сезиларли даражада ўсди. Масалан, Ўзбекистон деярли уч баробар, Туркманистон деярли икки баробар. Озарбайжондан Свердловск вилоятига тарвуз етказиб бериш улуши эса 10 баробар ошди", дейди Терехова.
Таиланд, Эфиопия, Исроил ва Ветнамнинг экзотик мевалари энг яқин ҳамкор мамлакатлар товарлари ўрнини эгаллади.
Ўзбекистон, Озарбайжон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Арманистон ўз мева-сабзавотларини минтақага экспорт қилмоқда.
Ўзбекистон беҳи, ўрик, узум, тарвуз ва бошқа кўплаб маҳсулотлар етказиб бермоқда.
Аввалроқ Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников экспорт ва импортни қайта йўналтириш, янги етказиб берувчиларни топиш, янги логистика ва ишлаб чиқариш занжирларини барпо этишда Ўзбекистонга алоҳида ўрин берилаётгани ҳақида маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Россия Ўзбекистоннинг етакчи минтақавий ҳамкори бўлиб қолмоқда. Россиянинг 84 та субъекти республика корхоналари билан ҳамкорлик олиб бормоқда.
Жорий йилнинг дастлабки беш ойида Россия Ўзбекистондан 118 минг тонна сабзавот ва мева сотиб олди. 2022 йилда мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 33,8 фоизга ўсиб, 3,243 миллиард долларни ташкил қилди.