https://sputniknews.uz/20220703/tinchlik--bebaho-nemat-qoraqalpogiston-musulmonlari-qoziyati-qozisining-videomurojaati-25856465.html
Тинчлик — бебаҳо неъмат: Қорақалпоғистон мусулмонлари қозияти қозисининг видеомурожаати
Тинчлик — бебаҳо неъмат: Қорақалпоғистон мусулмонлари қозияти қозисининг видеомурожаати
Sputnik Ўзбекистон
Қорақалпоғистон мусулмонлари қозияти қозиси Шамсуддин Баҳауддинов видеомурожаат билан чиқиб, аҳолини провокацияга берилмасликка ва тинчликнинг қадрига етишга чақирди.
2022-07-03T09:53+0500
2022-07-03T09:53+0500
2022-07-03T09:54+0500
жамият
қорақалпоғистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/1f/19010560_0:64:1280:784_1920x0_80_0_0_63850d853f6fe331cad0d0c3fc240c72.jpg
ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Қорақалпоғистон мусулмонлари қозияти қозиси Шамсуддин Баҳауддинов видеомурожаат билан чиқиб, аҳолини провокацияга берилмасликка ва тинчликнинг қадрига етишга чақирди.Азизлар, 1-2 кундан бери элимизда бўлиб турган воқеалардан ҳаммамизнинг хабаримиз бор. Шу мақсадда бугун ҳурматли президентимиз Нукусга келиб, халқимизнинг тилак-истакларини эшитди ҳамда бугунги кунда норозилик уйғотаётган баъзи бир масалаларга ойдинлик киритди”, – деди қози.Шамсуддин Баҳауддинов давлат раҳбари Ўзбекистон Конституциясининг 17-бобида кўрсатилган Қорақалпоғистон Республикасига тегишли моддалар ўзгаришсиз қолишини маълум қилгани, бу эса халқнинг фикри инобатга олинганини билдиришини таъкидлади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/1f/19010560_57:0:1208:863_1920x0_80_0_0_f05960e4367628fac0d8fb641ae6d53e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қорақалпоғистон мусулмонлари қозияти қозисининг видеомурожаати
қорақалпоғистон мусулмонлари қозияти қозисининг видеомурожаати
Тинчлик — бебаҳо неъмат: Қорақалпоғистон мусулмонлари қозияти қозисининг видеомурожаати
09:53 03.07.2022 (янгиланди: 09:54 03.07.2022) Шамсуддин Баҳауддинов видеомурожаат билан чиқиб, аҳолини провокацияга берилмасликка ва тинчликнинг қадрига етишга чақирди.
ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Қорақалпоғистон мусулмонлари қозияти қозиси Шамсуддин Баҳауддинов видеомурожаат билан чиқиб, аҳолини провокацияга берилмасликка ва тинчликнинг қадрига етишга чақирди.
“Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллолоҳу алайҳи васаллам ўз муборак ҳадисларида: “Икки неъмат бор. Бу икки неъматнинг қадрига кўпчилик етмайди. Биринчиси – тан саломатлиги бўлса, иккинчиси – тинчлик неъматидир”, дедилар.
Азизлар, 1-2 кундан бери элимизда бўлиб турган воқеалардан ҳаммамизнинг хабаримиз бор. Шу мақсадда бугун ҳурматли президентимиз Нукусга келиб, халқимизнинг тилак-истакларини эшитди ҳамда бугунги кунда норозилик уйғотаётган баъзи бир масалаларга ойдинлик киритди”, – деди қози.
Шамсуддин Баҳауддинов давлат раҳбари Ўзбекистон Конституциясининг 17-бобида кўрсатилган Қорақалпоғистон Республикасига тегишли моддалар ўзгаришсиз қолишини маълум қилгани, бу эса халқнинг фикри инобатга олинганини билдиришини таъкидлади.
“Азизлар, тинчлик – бу жуда улкан, бебаҳо неъмат. Унинг қадрига етиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Тинчликни сақлаш, унинг қадрига етиш пайғамбар алайҳиссалом муборак ҳадисларида айтганларидай, шу юртда яшаётган ҳар бир фуқаронинг, мўмин-муслималарнинг миннатли вазифаларидан”, деди у.