https://sputniknews.uz/20220703/mirziyoev-ming-afsuski-tinch-aholi-va-huquq-tartibot-xodimlari-orasida-qurbonlar-bor-25866456.html
Мирзиёев: минг афсуски, тинч аҳоли ва ҳуқуқ-тартибот ходимлари орасида қурбонлар бор
Мирзиёев: минг афсуски, тинч аҳоли ва ҳуқуқ-тартибот ходимлари орасида қурбонлар бор
Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: минг афсуски, тинч аҳоли ва ҳуқуқ-тартибот ходимлари орасида қурбонлар бор
2022-07-03T17:17+0500
2022-07-03T17:17+0500
2022-07-03T17:17+0500
жамият
қорақалпоғистон
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/03/25866303_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_da3bbf67e86c4d557192d5eaac081c92.jpg
ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида депутатлар, фахрий ва фаоллар билан учрашув ўтказмоқда.Давлат раҳбари ватандошлар ва Жўқорғи Кенгес депутатларига мурожаат қилди."Сохта ахборотларни тарқатишнинг синалган технологияларидан, ижтимоий тармоқлар имкониятидан фойдаланган ҳолда, бузғунчи кучлар аниқ мақсадни кўзлаб, фуқароларни Конституцияга хилоф фаолиятга жалб этмоқда.Уларнинг асосий мақсади жамиятни пароканда қилиш, давлатимиз томонидан олиб борилаётган бунёдкорлик сиёсатига бўлган ишончни сусайтириш, Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигига путур етказишдан иборат", деди президент.Президент Шавкат Мирзиёев:"Илгари хабар қилинганидек, бир гуруҳ шахслар 2022 йил 1 июль куни Нукус шаҳрида сохта шиорларни ўзига ниқоб қилиб олган ҳолда, фуқароларнинг ишончига кириб, уларнинг фикрини чалғитиб, ҳокимият вакилларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, тартибсизликлар келтириб чиқарди, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари биноларини эгаллаб олишга уринди.Улар 2022 йил 2 июль куни жамоат тартибини бузишга қаратилган ҳаракатларни тўхтатиш ҳақидаги талабларга қулоқ солмасдан, республиканинг маъмурий марказидаги асосий кўчаларда бузғунчи ҳаракатларни давом эттирди.Бундан ташқари, тартибсизликларда қатнашган айрим кимсалар ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари билан тўқнашувларни келтириб чиқаришга, қўриқланадиган ҳудудларга зўравонлик билан бостириб киришга уринди, биноларга тош ва турли буюмлар отишди.Шаҳар бўйлаб юриш давомида улар инфратузилма объектларига сезиларли даражада зарар етказишди. Биноларнинг ойналарини синдириб, ёнғинлар содир этишди. Бир нечта гуруҳлар қурол-яроғларни қўлга киритиш мақсадида Нукус шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва Миллий гвардия бошқармаси биноларини эгаллашга уринишди.Ушбу кимсалар сон жиҳатига кўра нисбий устунликдан фойдаланиб, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига ҳужум қилишди, уларни аёвсиз калтаклаб, оғир тан жароҳатлари етказишди.Минг афсуски, тинч аҳоли ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари орасида қурбонлар бор".“Мамлакатимиз Конституцияси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Фавқулодда ҳолат тўғрисида”ги қонунига мувофиқ, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни тиклаш мақсадида мен 2022 йил 3 июлдан 2 августга қадар “Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш ҳақида”ги фармонни имзоладим.Ишончим комил, ушбу фармон ижросини таъминлаш давомида кўпмиллатли Қорақалпоғистон халқи мамлакатимиз равнақи ва фаровонлигининг пойдевори бўлган тинчлик ва барқарорлик, фуқаролар ўртасида ҳамжиҳатликни таъминлаш учун бирлашиб, барча куч ва имкониятларини сафарбар этади.Яна бир бор таъкидлаб айтмоқчиман: “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси эълон қилинди ва умумхалқ муҳокамасидан ўтмоқда. У фақат Ўзбекистон халқининг таклиф ва фикрлари асосида ўзгартирилади ва такомилга етказилади.Шундан сўнг мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси референдумига қўйилади ва фуқароларимиз эркин овоз бериш йўли билан ўз хоҳиш-иродасини ифода этадилар. Фақат шундан кейин Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар қонуний кучга эга бўлади.Бундай ёндашув “Халқ – Конституциянинг бирдан-бир манбаи ва муаллифи”, деган принципга тўла мос келади. Фақат шундагина ҳар бир ватандошимиз “Янги Ўзбекистон Конституцияси – бу менинг Конституциям”, деб ғурур билан айта олади.Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича муҳокамалар жараёни давом этмоқда. Қорақалпоғистон аҳолиси томонидан билдирилаётган фикрларни ўрганиш асосида Жўқорғи Кенгес депутатлари, муҳтарам нуронийларимиз ҳамда Қорақалпоғистон фаоллари билан бўлиб ўтган учрашувда мен Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг Қорақалпоғистон Республикасининг ҳуқуқий мақомига оид 70, 71, 72, 74, 75-моддаларини амалдаги таҳрирда, ўзгартирмасдан қолдиришни таклиф этдим.Олий Мажлис Қонунчилик палатаси яқин кунларда бу масалани кўриб чиқади".
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/03/25866303_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_769fb04258ff174648cf106635ed04f7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мирзиёев: минг афсуски, тинч аҳоли ва ҳуқуқ-тартибот ходимлари орасида қурбонлар бор
мирзиёев: минг афсуски, тинч аҳоли ва ҳуқуқ-тартибот ходимлари орасида қурбонлар бор
Мирзиёев: минг афсуски, тинч аҳоли ва ҳуқуқ-тартибот ходимлари орасида қурбонлар бор
Минг афсуски, тинч аҳоли ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари орасида қурбонлар бор - Шавкат Мирзиёев.
ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида депутатлар, фахрий ва фаоллар билан учрашув ўтказмоқда.
Давлат раҳбари ватандошлар ва Жўқорғи Кенгес депутатларига мурожаат қилди.
"Сохта ахборотларни тарқатишнинг синалган технологияларидан, ижтимоий тармоқлар имкониятидан фойдаланган ҳолда, бузғунчи кучлар аниқ мақсадни кўзлаб, фуқароларни Конституцияга хилоф фаолиятга жалб этмоқда.
Уларнинг асосий мақсади жамиятни пароканда қилиш, давлатимиз томонидан олиб борилаётган бунёдкорлик сиёсатига бўлган ишончни сусайтириш, Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигига путур етказишдан иборат", деди президент.
Президент Шавкат Мирзиёев:
"Илгари хабар қилинганидек, бир гуруҳ шахслар 2022 йил 1 июль куни Нукус шаҳрида сохта шиорларни ўзига ниқоб қилиб олган ҳолда, фуқароларнинг ишончига кириб, уларнинг фикрини чалғитиб, ҳокимият вакилларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, тартибсизликлар келтириб чиқарди, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари биноларини эгаллаб олишга уринди.
Улар 2022 йил 2 июль куни жамоат тартибини бузишга қаратилган ҳаракатларни тўхтатиш ҳақидаги талабларга қулоқ солмасдан, республиканинг маъмурий марказидаги асосий кўчаларда бузғунчи ҳаракатларни давом эттирди.
Бундан ташқари, тартибсизликларда қатнашган айрим кимсалар ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари билан тўқнашувларни келтириб чиқаришга, қўриқланадиган ҳудудларга зўравонлик билан бостириб киришга уринди, биноларга тош ва турли буюмлар отишди.
Шаҳар бўйлаб юриш давомида улар инфратузилма объектларига сезиларли даражада зарар етказишди. Биноларнинг ойналарини синдириб, ёнғинлар содир этишди. Бир нечта гуруҳлар қурол-яроғларни қўлга киритиш мақсадида Нукус шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва Миллий гвардия бошқармаси биноларини эгаллашга уринишди.
Ушбу кимсалар сон жиҳатига кўра нисбий устунликдан фойдаланиб, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига ҳужум қилишди, уларни аёвсиз калтаклаб, оғир тан жароҳатлари етказишди.
Минг афсуски, тинч аҳоли ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари орасида қурбонлар бор".
“Мамлакатимиз Конституцияси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Фавқулодда ҳолат тўғрисида”ги қонунига мувофиқ, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни тиклаш мақсадида мен 2022 йил 3 июлдан 2 августга қадар “Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш ҳақида”ги фармонни имзоладим.
Ишончим комил, ушбу фармон ижросини таъминлаш давомида кўпмиллатли Қорақалпоғистон халқи мамлакатимиз равнақи ва фаровонлигининг пойдевори бўлган тинчлик ва барқарорлик, фуқаролар ўртасида ҳамжиҳатликни таъминлаш учун бирлашиб, барча куч ва имкониятларини сафарбар этади.
Яна бир бор таъкидлаб айтмоқчиман: “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси эълон қилинди ва умумхалқ муҳокамасидан ўтмоқда. У фақат Ўзбекистон халқининг таклиф ва фикрлари асосида ўзгартирилади ва такомилга етказилади.
Шундан сўнг мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси референдумига қўйилади ва фуқароларимиз эркин овоз бериш йўли билан ўз хоҳиш-иродасини ифода этадилар. Фақат шундан кейин Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар қонуний кучга эга бўлади.
Бундай ёндашув “Халқ – Конституциянинг бирдан-бир манбаи ва муаллифи”, деган принципга тўла мос келади. Фақат шундагина ҳар бир ватандошимиз “Янги Ўзбекистон Конституцияси – бу менинг Конституциям”, деб ғурур билан айта олади.
Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича муҳокамалар жараёни давом этмоқда. Қорақалпоғистон аҳолиси томонидан билдирилаётган фикрларни ўрганиш асосида Жўқорғи Кенгес депутатлари, муҳтарам нуронийларимиз ҳамда Қорақалпоғистон фаоллари билан бўлиб ўтган учрашувда мен Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг Қорақалпоғистон Республикасининг ҳуқуқий мақомига оид 70, 71, 72, 74, 75-моддаларини амалдаги таҳрирда, ўзгартирмасдан қолдиришни таклиф этдим.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси яқин кунларда бу масалани кўриб чиқади".