Кечаси Белгородда кетма-кет портлашлар юз берди - видео

© Sputnik / Сергей Аверин / Медиабанкка ўтишПоследствия обстрела в Донецке
Последствия обстрела в Донецке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.07.2022
Oбуна бўлиш
Белгородда портлашлар содир бўлди: қурбонлар бор, 50 тага яқин уй шикастланди.
Белгород шаҳрининг Маяковский, Попов, Павлов кўчалари бўйлаб камида 39 та хусусий турар-жой биноси қисман вайрон бўлди, улардан бештаси бутунлай вайрон бўлди, 11та кўп қаватли уй шикастланди, деди Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков.
Олдинроқ губернатор Белгородда, Маяковский кўчаси, 23-уйда жойлашган хусусий уй ёниб кетган, 3 киши жабрлангани ҳақида айтган эди.
Кейинроқ унинг айтишича, уч киши ҳалок бўлди, яна тўрт киши, жумладан, бир бола яраланди.
Вилоят раҳбари, шунингдек, ҳодиса сабаблари ўрганилаётгани, тахминий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишлагани ҳақида маълум қилди.
РИА Новости мухбири хабар беришича, қўшни Попов ва Маяковский кўчаларида квартира ва хусусий уйларнинг ойналари шикастланган, баъзи автомобиллар шикастланган.
Янгиликлар лентаси
0