Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси баёноти

© Благотворительный фонд "Махалля" Жокаргы Кенес Республики Каракалпакстан

Жокаргы Кенес Республики Каракалпакстан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2022
Oбуна бўлиш
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан оммавий тартибсизлик уюштиришга йўл қўйилмади - дейилган баёнотда.
ТОШКЕНТ, 2 июл - Sputnik. Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, Вазирлар Кенгаши ва Ичики Ишлар вазирлиги Нукусда бўлб ўтган воқеалар юзасидан баёнот эълон қилди.
Унда қуйидагидлар айтиб ўтилган:
"Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган очиқлик ва хоҳиш-иродани эркин ифода қилиш сиёсатига қарамай, 2022 йил 1 июль куни Нукус шаҳрида бир гуруҳ жиноятчи шахслар Қорақалпоғистон Республикасининг давлат бошқаруви органларини эгаллашга уринишда ифодаланган ғайриқонуний ҳаракатларни ташкил этди.
Популистик шиорларни ниқоб қилиб олиб, фуқароларнинг онги ва ишончини манипуляция қилиб, тартибсизликлар ташкилотчилари ҳокимият вакилларининг қонуний талабларига бўйсунмай, республика фуқароларини Қорақалпоғистон Республикасининг маъмурий бинолари олдидаги майдонга йиғдилар.
Иғвогарлар йиғилган фуқароларга таянган ҳолда ушбу давлат муассасаларини эгаллаб олишга ва шу орқали жамиятда ихтилоф келтириб чиқариш, Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий вазият барқарорлигини издан чиқаришга уриндилар.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қабул қилинган қатъий чоралар билан ташаббускорларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари тўхтатилиб, оммавий тартибсизлик уюштиришга уринишлар тарқалишига чек қўйилди.
Шуни ишонч билан айтамизки, давлатимиз вазиятни янада беқарорлаштирилишига йўл қўймаслик учун барча зарур салоҳиятга эга. Оммавий тартибсизликлар ташкилотчиларининг бир гуруҳи ҳамда ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга фаол қаршилик кўрсатган шахслар қўлга олинган. Ҳозирда уларга нисбатан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Барча иғвогарларнинг шахси аниқланади ва улар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилиши таъминланади.
Республикадан ташқаридаги носоғлом кучларнинг Қорақалпоғистондаги вазият ривожига, шу жумладан аниқ йўналтирилган ахборот хуружлари ва рўй бераётган воқеаларни қасддан бузиб кўрсатиш орқали таъсир қилишга уринишлари қайд этилмоқда.
Юзага келган вазиятда жамоат хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлашда, фуқароларни ғайриқонуний хатти-ҳаракатлардан огоҳлантириб, юзага келган масалаларни қонун доирасида ҳал қилишда биргаликда саъй-ҳаракат қилишга чақирамиз."
Конституция ислоҳоти

Ўзбекистонда 2023 йилда конституциявий ислоҳот ўтказиш режалаштирилган. Ушбу мақсадда 2022 йилда Meningkonstitutsiyam.uz ва бошқа платформалар ёрдамида аҳолидан 220 мингдан ортиқ Бош қонунни такомиллаштиришга қаратилган фикр ва мулоҳазалар жамланган эди.

Кейинчалик улар халқаро ва маҳаллий экспертлар ёрдамида умумлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Янги Қонун лойиҳаси бир неча ой давомида муҳокама қилинганидан сўнг жорий йилнинг март ойида Олий Мажлис қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинди ва умумхалқ референдумини ўтказиш 2023 йил 30 апрель кунига белгиланди.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0