Мисрнинг Хургада курортида акула сайёҳга ҳужум қилди - видео

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишДубайский Океанариум и подводный зоопарк
Дубайский Океанариум и подводный зоопарк - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2022
Oбуна бўлиш
Айни дамда Саҳл Ҳашиш ҳудудидан Макади кўрфазигача уч кун давомида сузиш, шўнғин, сувда сузиш ва балиқ овлаш тақиқланган.
ТОШКЕНТ, 2 июл - Sputnik. Мисрнинг Хургада курортида акула ҳужуми оқибатида австриялик сайёҳ вафот этди, деб хабар берди РИА Новости агентлигига Россия бош консуллигида.
"Саҳл Ҳашиш ҳудудида чўмилаётган сайёҳ аёлни акула тишлаб олди. Йиртқич унинг қўли ва оёғини тишлаб узиб олган. Аёл жароҳатлар оқибатида вафот этди", - дейилади хабарда.
Кейинроқ маълум бўлишича, аёл Австрия фуқароси бўлган.
Ушбу воқеа муносабати билан, жума кунидан бошлаб уч кун давомида Саҳл Ҳашиш ҳудудидан Макади кўрфазига сузиш, шўнғин, сувда сузиш ва балиқ овлаш тақиқланган.
Янгиликлар лентаси
0