https://sputniknews.uz/20220702/iiv-nukusda-sodir-bolgan-namoyish-yuzasidan-rasmiy-izoh-berdi-25838243.html
ИИВ Нукусда содир бўлган намойиш юзасидан расмий изоҳ берди
ИИВ Нукусда содир бўлган намойиш юзасидан расмий изоҳ берди
Sputnik Ўзбекистон
Айни дамда Нукус деҳқон бозори ҳудудига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг куч ва воситалари жалб этилган. 02.07.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-07-02T09:43+0500
2022-07-02T09:43+0500
2022-07-02T13:08+0500
жамият
нукус
иив
конституция
референдум
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1248/59/12485982_0:320:3072:2048_1920x0_80_0_0_50151f28ee0a2f3b1b2e473a3bf91bec.jpg
ТОШКЕНТ, 2 июл – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги фуқароларнинг ноқонуний намойишлари юзасидан расмий маълумот берди.Жорий йилнинг 1 июль куни соат тахминан 15.00 лардан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида айрим фуқаролар, республикамизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларни нотўғри талқин қилишлари оқибатида, кутилмаганда кўча юришларини ташкил қилиб, Нукуснинг Марказий деҳқон бозорида тўпланиб, намойишлар уюштиришган.Мазкур ҳолат юзасидан, жамоат тартибини бузилишини олдини олиш ҳамда фуқаролар томонидан турли тартиббузарликларни содир этишларига йўл қўймаслик мақсадида, деҳқон бозори ҳудудига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг куч ва воситалари жалб этилган.Ҳозирда жамоат тартиби тикланиб, фуқароларнинг қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўймасликлари ва барча мурожаатлари ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиши бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.Маълумот учун, Ўзбекистонда 2022 йилда конституцион ислоҳот ўтказилмоқда. Унинг доирасида амалдаги Конституцияга бир қатор ўзгаришлар киритиш режалаштирилган. Ушбу мақсадда Конституцион комиссия тузилган ва келиб тушган таклифлар асосида Ўзбекистон Конституциясига киритилиши белгиланган ўзгаришлар рўйхати ишлаб чиқилган эди. Ушбу ўзгаришларни тадбиқ этиш учун конституциявий қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган ва у, умумхалқ муҳокамаси учун, 25 июнь куни "Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталарида ҳамда Meningkonstitutsiyam.uz электрон платформалари орқали эълон қилин эди. Муҳокама 5 июлга қадар давом этади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1248/59/12485982_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_16f71a0729afdbf48b31d7d7b06b47f4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, нукус, иив, конституция, референдум
жамият, нукус, иив, конституция, референдум
ИИВ Нукусда содир бўлган намойиш юзасидан расмий изоҳ берди
09:43 02.07.2022 (янгиланди: 13:08 02.07.2022) Айни дамда Нукус деҳқон бозори ҳудудига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг куч ва воситалари жалб этилган.
ТОШКЕНТ, 2 июл – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги фуқароларнинг ноқонуний намойишлари юзасидан расмий маълумот берди.
Жорий йилнинг 1 июль куни соат тахминан 15.00 лардан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида айрим фуқаролар, республикамизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларни нотўғри талқин қилишлари оқибатида, кутилмаганда кўча юришларини ташкил қилиб, Нукуснинг Марказий деҳқон бозорида тўпланиб, намойишлар уюштиришган.
Мазкур ҳолат юзасидан, жамоат тартибини бузилишини олдини олиш ҳамда фуқаролар томонидан турли тартиббузарликларни содир этишларига йўл қўймаслик мақсадида, деҳқон бозори ҳудудига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг куч ва воситалари жалб этилган.
Ҳозирда жамоат тартиби тикланиб, фуқароларнинг қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўймасликлари ва барча мурожаатлари ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиши бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 2022 йилда конституцион ислоҳот ўтказилмоқда. Унинг доирасида амалдаги Конституцияга бир қатор ўзгаришлар киритиш режалаштирилган. Ушбу мақсадда Конституцион комиссия тузилган ва келиб тушган таклифлар асосида Ўзбекистон Конституциясига киритилиши белгиланган ўзгаришлар рўйхати ишлаб чиқилган эди. Ушбу ўзгаришларни тадбиқ этиш учун конституциявий қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган ва у, умумхалқ муҳокамаси учун, 25 июнь куни "Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталарида ҳамда Meningkonstitutsiyam.uz электрон платформалари орқали эълон қилин эди. Муҳокама 5 июлга қадар давом этади.