https://sputniknews.uz/20220702/davlat-gerbida-qanday-manolar-yashiringan--25838427.html
Давлат гербида қандай маънолар яширинган?
Давлат гербида қандай маънолар яширинган?
Sputnik Ўзбекистон
Хумо қуши, саккиз қиррали юлдуз, водий узра чарақлаб турган қуёш - Ўзбекистон давлат герби рамзлари нимани англатади? 02.07.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-07-02T10:10+0500
2022-07-02T10:10+0500
2022-07-02T10:10+0500
жамият
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/06/20795505_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_5e2af22fa5782d096878532951af1d71.jpg
ТОШКЕНТ, 2 июл - Sputnik. Бугун, 2 июль – Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун. “Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги қонун 1992 йил 2 июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Х сессиясида қабул қилинган эди.Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби гуллаган водий узра чарақлаб турган қуёш тасвиридан ҳамда сўл томонида буғдой бошоқлари, Ўнг томонида очилган пахта чаноқлари сурати туширилган чамбардан иборат.Гербнинг юқори қисмида республика жипслигининг рамзи сифатида саккиз қиррали юлдуз тасвирланган: саккиз қирра ичида жойлашган ярим ой ва юлдуз мусулмонларнинг қутлуғ рамзидир.Гербнинг марказида ҳиммат, олижаноблик ва фидойилик тимсоли бўлган афсонавий Ҳумо қуши қанотларини ёзиб турибди. Ушбу рамз ва тимсоллар халқимизнинг тинчлик, яхшилик, бахт-саодат, фаровонлик йўлидаги орзу-умидларини ифодалайди.Гербнинг пастки қисмида республика Давлат байроғини ифода этувчи чамбар лентасининг бантида "Ўзбекистон" деб ёзиб қўйилган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/06/20795505_104:0:1808:1278_1920x0_80_0_0_d217582b6252a0e595db53338fa70f2e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон
Давлат гербида қандай маънолар яширинган?
Хумо қуши, саккиз қиррали юлдуз, водий узра чарақлаб турган қуёш - Ўзбекистон давлат герби рамзлари нимани англатади?
ТОШКЕНТ, 2 июл - Sputnik. Бугун, 2 июль – Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун.
“Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги қонун 1992 йил 2 июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Х сессиясида қабул қилинган эди.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби гуллаган водий узра чарақлаб турган қуёш тасвиридан ҳамда сўл томонида буғдой бошоқлари, Ўнг томонида очилган пахта чаноқлари сурати туширилган чамбардан иборат.
Гербнинг юқори қисмида республика жипслигининг рамзи сифатида саккиз қиррали юлдуз тасвирланган: саккиз қирра ичида жойлашган ярим ой ва юлдуз мусулмонларнинг қутлуғ рамзидир.
Гербнинг марказида ҳиммат, олижаноблик ва фидойилик тимсоли бўлган афсонавий Ҳумо қуши қанотларини ёзиб турибди. Ушбу рамз ва тимсоллар халқимизнинг тинчлик, яхшилик, бахт-саодат, фаровонлик йўлидаги орзу-умидларини ифодалайди.
Гербнинг пастки қисмида республика Давлат байроғини ифода этувчи чамбар лентасининг бантида "Ўзбекистон" деб ёзиб қўйилган.