https://sputniknews.uz/20220701/ozbekistonlik-olimlar-smorodinaning-yangi-oltinsimon-navini-yaratishdi---video-25826500.html
Ўзбекистонлик олимлар смородинанинг янги "олтинсимон" навини яратишди - видео
Ўзбекистонлик олимлар смородинанинг янги "олтинсимон" навини яратишди - видео
Sputnik Ўзбекистон
Олтинсимон қорағатни Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида ҳам ўстириш мумкин. 01.07.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-07-01T19:25+0500
2022-07-01T19:25+0500
2022-07-01T19:25+0500
иқтисод
мева-сабзавот
олимлар
қишлоқ хўжалиги вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/01/25826056_0:3:1110:627_1920x0_80_0_0_adcea9fb4977ef5168c466fe1d0c4a49.jpg
ТОШКЕНТ, 1 июл – Sputnik. Ўзбекистон ҳудудида олтинсимон қорағатнинг янги навлари яратилди.Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан олтинсимон қорағатнинг янги яратилган “Сиюма”, “Рухшона”, “Муҳаббат”, “Узбекская сладкая”, “Гулноз”, “Ирода”, “Ёдгор”, “Наргиз”, шунингдек, интродукция қилинган “Лёвушка”, “Вика”, “Ася”, “Валентина”, “Подарок”, “Ариадна” ҳамда “3759/6” гибриди дегустациядан ўтказилди.Қайд этилишича, қорағатнинг янги яратилган навлари орасидан қизил қорағат “Вика” ва “Ася” навлари тавсия қилинмоқда. Бу навларнинг узунлиги ярим метргача боради. Уларнинг барглари +30 даражадан юқори ҳавода куяди. Шунинг учун, уларни соя салқин жойларга ва тоғли зоналарга экиш тавсия қилинди.Бугунги кунда олтинсимон қорағатнинг “Узбекская сладкая”, “Ойдин” ва “Ёдгор” номли учта нави ҳужжатлари Давлат нав синов марказига, шунингдек, Интеллектуал мулк агентлигига тақдим этилди.Айни кунларда институт илмий ходимларининг талабалари Бухоро, Сурхондарё, Андижон, Фарғона вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида бир қанча навларни етиштириш устида ишламоқда.Ҳар бир нав ўзининг ҳусусиятига қараб, бир мавсумни ўзида энг камида 2-3 дан 6-7 килограммгача бир тупдан ҳосил олинади”, дейди институтнинг кичик илмий ходими Жаҳонгир Ғофуров.Маълумот учун, олтинсимон қорағатни Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида ҳам ўстириш мумкин.У инсон танаси учун жуда кўп фойдали хусусиятларга эга бўлиб, токсинлар ва шлаклардан тозалайди. Қолаверса, оғир металларнинг тузларини чиқаради, енгил пешоб ҳайдовчи таъсирга эга, қон ивиш хусусиятини пасайтиради, бу эса юрак хуружидан ҳимоя қилади.Қорағат мевалари қайта ишланган ҳолда ҳам ўз қийматини сақлаб қолади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/01/25826056_135:0:975:630_1920x0_80_0_0_e53b894a6fa5c59b39eeb94b5d8c6645.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, мева-сабзавот, олимлар, қишлоқ хўжалиги вазирлиги
иқтисод, мева-сабзавот, олимлар, қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Ўзбекистонлик олимлар смородинанинг янги "олтинсимон" навини яратишди - видео
Олтинсимон қорағатни Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида ҳам ўстириш мумкин.
ТОШКЕНТ, 1 июл – Sputnik. Ўзбекистон ҳудудида олтинсимон қорағатнинг янги навлари яратилди. Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан олтинсимон қорағатнинг янги яратилган “Сиюма”, “Рухшона”, “Муҳаббат”, “Узбекская сладкая”, “Гулноз”, “Ирода”, “Ёдгор”, “Наргиз”, шунингдек, интродукция қилинган “Лёвушка”, “Вика”, “Ася”, “Валентина”, “Подарок”, “Ариадна” ҳамда “3759/6” гибриди дегустациядан ўтказилди.
Қайд этилишича, қорағатнинг янги яратилган навлари орасидан қизил қорағат “Вика” ва “Ася” навлари тавсия қилинмоқда. Бу навларнинг узунлиги ярим метргача боради. Уларнинг барглари +30 даражадан юқори ҳавода куяди. Шунинг учун, уларни соя салқин жойларга ва тоғли зоналарга экиш тавсия қилинди.
“Янги навлар юқори ҳосилдорлиги, транспортабеллиги, абиотик омилларга чидамлилиги, инсон саломатлиги учун зарур бўлган макро ва микроелементларга бойлиги билан ажралиб туради”, дейилади хабарда.
Бугунги кунда олтинсимон қорағатнинг “Узбекская сладкая”, “Ойдин” ва “Ёдгор” номли учта нави ҳужжатлари Давлат нав синов марказига, шунингдек, Интеллектуал мулк агентлигига тақдим этилди.
Айни кунларда институт илмий ходимларининг талабалари Бухоро, Сурхондарё, Андижон, Фарғона вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида бир қанча навларни етиштириш устида ишламоқда.
“Смородина боғида 26 турдаги навлар бор. Ҳозирда иқлим шароитига мос, қурғоқчилик ва иссиққа чидамли навлар устида тажриба олиб борилмоқда.
Ҳар бир нав ўзининг ҳусусиятига қараб, бир мавсумни ўзида энг камида 2-3 дан 6-7 килограммгача бир тупдан ҳосил олинади”, дейди институтнинг кичик илмий ходими Жаҳонгир Ғофуров.
Маълумот учун, олтинсимон қорағатни Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида ҳам ўстириш мумкин.
У инсон танаси учун жуда кўп фойдали хусусиятларга эга бўлиб, токсинлар ва шлаклардан тозалайди. Қолаверса, оғир металларнинг тузларини чиқаради, енгил пешоб ҳайдовчи таъсирга эга, қон ивиш хусусиятини пасайтиради, бу эса юрак хуружидан ҳимоя қилади.
Қорағат мевалари қайта ишланган ҳолда ҳам ўз қийматини сақлаб қолади.