https://sputniknews.uz/20220701/oftob-urishidan-qanday-himoyalanish-kerak-25826944.html
Офтоб уришидан қандай ҳимояланиш керак?
Офтоб уришидан қандай ҳимояланиш керак?
Sputnik Ўзбекистон
Шифокор офтоб уришидан ҳимояланиш борасида тавсиялар берди. 01.07.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-07-01T21:50+0500
2022-07-01T21:50+0500
2022-07-01T21:50+0500
бу қизиқ
соғлиқ
шифокор
шифокорлар тавсияси
фойдали маҳсулотлар
доктор маслаҳати
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/08/12/14793680_0:317:3077:2047_1920x0_80_0_0_c09f230ec7512c117d5e7d18a620c5c8.jpg
ТОШКЕНТ, 1 июл - Sputnik. Қуёш тиғида ёки 15-20 дақиқада ҳаво алмашмаган дим хонада бўлиш саломатликка жиддий зарар етказиши мумкин. Шифокор Андрей Тяжельниковнинг айтишича, офтоб уриши нафақат унинг тиғида турганда, балки ёпиқ ва дим жойда ҳам содир бўлиши мумкин. Масалан, иссиқ об-ҳаво шароитида ҳаво айланмайдиган ва шамол ўтмайдиган хонада бўлиш зарарли. Бу шунингдек, турли корхоналарнинг иссиқлик тарқатадиган ускуналари жойлашган хоналарида бўлиши ҳам мумкин.Тана ҳарорати 40 даражадан ошса, офтоб уриши хавфи ортади. Бундай ҳарорат органлар ҳаётий функцияларининг жиддий бузилишига ва юрак-қон томир тизимидаги ўзгаришларга олиб келади.Сурункали касалликлар, кучсиз иммунитет, ортиқча вазн эга инсонлар тана ҳароратини назорат қилиб боришлари шарт. Чунки бундай инсонлар организмида иссиқликни назорат қилиш механизми яхши ишламаслиги мумкин. Шунингдек, ёш болалар ва кексалар ҳам эҳтиёт бўлишлари керак.Офтоб уришидан ҳимояланиш учун энг оддий тавсияларга амал қилиш зарур. Иссиқда кўп сув ичиш, организмни жисмоний зўриқтирмаслик ва табиий газламалардан тикилган кийимларни кийиш офтоб уришидан ҳимоя қилиши мумкин. Шунингдек, бош кийими ҳақида унутмаган маъқул.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/08/12/14793680_0:0:2729:2047_1920x0_80_0_0_2ad0a71e9fddd17810c41e88916f6c1e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
соғлиқ, шифокор, шифокорлар тавсияси, фойдали маҳсулотлар, доктор маслаҳати
соғлиқ, шифокор, шифокорлар тавсияси, фойдали маҳсулотлар, доктор маслаҳати
Офтоб уришидан қандай ҳимояланиш керак?
Шифокор офтоб уришидан ҳимояланиш борасида тавсиялар берди.
ТОШКЕНТ, 1 июл - Sputnik. Қуёш тиғида ёки 15-20 дақиқада ҳаво алмашмаган дим хонада бўлиш саломатликка жиддий зарар етказиши мумкин.
Шифокор Андрей Тяжельниковнинг айтишича, офтоб уриши нафақат унинг тиғида турганда, балки ёпиқ ва дим жойда ҳам содир бўлиши мумкин.
Масалан, иссиқ об-ҳаво шароитида ҳаво айланмайдиган ва шамол ўтмайдиган хонада бўлиш зарарли. Бу шунингдек, турли корхоналарнинг иссиқлик тарқатадиган ускуналари жойлашган хоналарида бўлиши ҳам мумкин.
Тана ҳарорати 40 даражадан ошса, офтоб уриши хавфи ортади. Бундай ҳарорат органлар ҳаётий функцияларининг жиддий бузилишига ва юрак-қон томир тизимидаги ўзгаришларга олиб келади.
Сурункали касалликлар, кучсиз иммунитет, ортиқча вазн эга инсонлар тана ҳароратини назорат қилиб боришлари шарт. Чунки бундай инсонлар организмида иссиқликни назорат қилиш механизми яхши ишламаслиги мумкин. Шунингдек, ёш болалар ва кексалар ҳам эҳтиёт бўлишлари керак.
Офтоб уришидан ҳимояланиш учун энг оддий тавсияларга амал қилиш зарур. Иссиқда кўп сув ичиш, организмни жисмоний зўриқтирмаслик ва табиий газламалардан тикилган кийимларни кийиш офтоб уришидан ҳимоя қилиши мумкин. Шунингдек, бош кийими ҳақида унутмаган маъқул.