“Вкратце!” қисқа метражли фильмлар фестивали ўзбекистонлик иштирокчиларни кутмоқда

© Кинофестиваль ВкратцеКинофестиваль “Вкратце!"2022”
Кинофестиваль “Вкратце!2022” - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2022
Oбуна бўлиш
Қисқа метражли фильмлар танлови учта йўналиш - асосий халқаро, халқаро болалар ва минтақавий рус киноси орасида ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. “Вкратце!" -2022 қисқа метражли фильм кунлари” халқаро кинофестивали Ўзбекистон фильмларини танловда иштирок этишга таклиф қилади. Бу ҳақида тадбир ташкилотчилари Sputnik мухбирига маълум қилди.

“Вкратце!” қисқа метражли халқаро кинофестивал 2013 йилдан буён Волгоград вилоятида ўтказиб келинмоқда. Унда иштирок этиш учун ҳар йили юзлаб аризалар қабул қилинади. Танлов дастури нуфузли халқаро ҳайъат аъзолари томонидан баҳоланади.

Фестиваль директори Инесса Тропина маълум қилишича, бу тўққизинчи фестиваль бўлиб, унда илгари Ўзбекистон фильмлари танловнинг саралаш босқичида иштирок этган, аммо танлов дастурига киритилмаган.
Танловга қисқа метражли фильмлар қуйидаги тоифаларда қабул қилинади: ўйин, ҳужжатли фильм, анимация, экспериментал кино ва видеоарт.
Болалар учун эса алоҳида фильмлар тоифаси мавжуд. Фильмларнинг хронометражи -25 дақиқагача.

Бу қандай бўлади?

Томошабинлар дунёнинг ўнлаб энг яхши қисқа метражли фильмларини, шунингдек, ҳамкор фестивалларнинг махсус бадиий дастурларини томоша қилишади. Турли майдонларда маърузалар, маҳорат дарслари ва қўшимча ижодий дастурлар ўтказилади.
Танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар шу йилнинг 1 сентябрга қадар қабул қилинади. Кинофестиваль эса декабрь ойида Волгоградда бўлиб ўтади. Ариза бериш шартлари ва шакли билан кинофестивалнинг веб-сайтида танишиш мумкин.
Тадбир "Очиқ шаҳар" (Волгоград) инсон капиталини ривожлантириш автоном нотижорат ташкилоти томонидан ташкил этилган.
Янгиликлар лентаси
0