Тошкентда рус-ўзбек фильмлари бепул намойиш этилади

© pexels.com/Donald TongЖенщина в кино. Камера
Женщина в кино. Камера - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2022
Oбуна бўлиш
Воқеаларнинг асосий жиҳати актёр ва режиссёр Фарҳод Маҳмудовнинг шахсий иштироки бўлади.
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Тошкентда “Ёшлар ва кино” акцияси доирасида рус-ўзбек фильмларининг бепул кино намойишлари бўлиб ўтади.
Фильмлар намойиши Бутунроссия давлат кинематография институти Тошкент филиалининг ёзги кинотеатрида бўлиб ўтади.
Оилавий комедия мухлислари Кинематография агентлиги ва “Спутник Восток продакшн” киностудиялари томонидан суратга олинган “Қуёш лаззати” фильмини 30 июнь соат 18.00да томоша қилишлари мумкин (6+).
Шунингдек, Кинематография агентлиги ва "ВЕГА" кинокомпанияси томонидан суратга олинган “Пари совғаси" кинокартинаси 1 июль куни 18.00да намойиш этилади.
Иккинчи фильм намойишининг асосий жиҳати ўзбек ва россиялик актёр, режиссёр Фарҳод Маҳмудовнинг иштирок этиши билан боғлиқ. Айтиш жоиз, Маҳмудов “Кухня", "Бедная Настя", "Последний бой майора Пугачева", "Синдром жизни", "Ибрат" лойиҳалардаги иштироки билан машҳур.
Бутунроссия давлат кинематография институти Тошкент филиали матбуот хизмати Sputnik мухбирига маълум қилишича, фильм намойишларига кириш бепул.
Янгиликлар лентаси
0