Посилка, почта курьери каби тушунчалар янги қонунга киритилди
17:52 30.06.2022 (янгиланди: 17:53 30.06.2022)
© "Узбекистон почтаси" АОПочта Узбекистана
Oбуна бўлиш
Июнь ойида қабул қилнган янги қонунга мувофиқ Ўзбекистон почта тизимига кўплаб янгиликлар киртилмоқда. Батафсил мақоламизда танишинг.
ТОШКЕНТ, 30 июн - Sputnik. Ўзбекистон почта тизимида кўплаб янгиликлар киртилмоқда. Жумладан посилка ва почта курьери каби тушунчалар, посилка йўқолгани ёки кечиккани учун жавобгарлик, почта бўлимларида янги хизмат турлари ва бошқалар.
Буларнинг барчаси 2022 йил 9 июнь куни қабул қилинган “Почта алоқаси тўғрисида”ги 777-сонли ЎРҚда айтиб ўтилган. Бу ҳақида АОКАда бўлиб ўтган брифингда журналистларга “Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Аҳмадов ҳикоя қилиб берди.
Янги қонунда хусусан қуйидагилар қайд этилган:
посилка ва почта курьери каби тушунчалар "Почта алоқаси тўғрисида”ги ЎРҚга киритилди ва юридик мақомга эга бўлган атамага айланди;
шартнома асосида - почта хизматлари почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан шартнома асосида кўрсатилади;
почта алоқасининг сири - фойдаланувчиларнинг манзилига оид маълумотлар, почта ва курьерлик жўнатмалари ҳамда уларнинг таркиби тўғрисидаги ахборот ва курьерлик жўнатмалари ҳақидагиа маълумотлар почта алоқасининг сирини ташкил этади;
жавобгарлик белгиланди - почта оператор ва провайдерлари ўз мажбуриятларни бажармаганлик учун етказилган зарарларнинг ўрнини қоплайди (шикоятлар 6 ой ичида тақдим этилиши керак);
таъқиқланган моддаларни жўнатиш ва бунинг оқибатида етказилган зарара учун фойдаланувчилар ва почта алоқаси операторлари белгиланган тартибда жавобгар бўлади;
“Гибрид почта” хизмати
“Гибрид почта” хизмати электрон кўринишда келиб тушган почта жўнатмаларни қоғоз кўринишида чоп эти, шу ернинг ўзида махсус конвертга жойлаштирилиб, кўрсатилган манзиллар бўйича етказиб беришни назарда тутади.
Олдин ушбу хизмат фақат 14 та вилоят марказларида ишлаган бўлса, бугунги кунда электрон кўринишда келиб тушган почта жўнатмалар 165 та туман ва шаҳар почта алоқаси боғламаларида қоғоз кўринишида чоп этилмоқда.
Натижада, гибрид почта жўнатмаларини етказиб бериш муддатлари энг чекка ҳудуддаги адресатларга 1-2 кунгача қисқарган. Аввал 3-5 кун эди.
Автоматлаштириш
Миллий почта оператори томонидан ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи 150 та автоматлаштирилган комплекслар (почтаматлар) харид қилинди, бугунги кунда ушбу почтаматларнинг 101 таси аҳоли гавжум жойлар ва йирик савдо объектларига ўрнатилди.
Қишлоқ ва олис ҳудудларда жойлашган 1 018 та почта алоқаси объектларида 42 турдаги давлат хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилди
Почта алоқаси объектларида АТ "Алоқабанк" билан биргаликда “AVVAL” тўловлар ва ўтказмалар автоматлаштирилган тизими орқали аҳолидан 90 турдан ортиқ тўловларни қабул қилиш йўлга қўйилди. Бугун ушбу хизмат 1 970 та почта алоқаси объектларида ишламоқда.
“Ўзбекистон почтаси” АЖ 2021 йил йилда 274,4 млрд.сўм даромад олган. Бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 19 %га кўп. Почта алоқаси ходимларининг ўртача иш ҳақи 1 832 282 сўмга етказилди (ўсиш +40% ).
Маълумот учун, ҳозирги кунда “Ўзбекистон почтаси” АЖда 14 та ҳудудий ва 4 та ихтисослашган филиаллар, 165 та почта алоқаси боғламалари, 1 804 та (жумладан 1338 та қишлоқ жойларда) почта алоқаси бўлимлари фаолият кўрсатмоқда. Юқори тезликдаги интернет тармоғига 322 та почта бўлими уланган.