“Красуха-4С” РЭК комплекслари Украинада қандай ишламоқда?

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишТактико-специальные учения ЦВО в Свердловской области
Тактико-специальные учения ЦВО в Свердловской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2022
Oбуна бўлиш
Россия радиоэлектрон кураш комплекслари барча турдаги ҳаво нишонларини, ҳатто жуда паст баландликларда ҳам зенит-ракета тизимларининг радарларига технологик жиҳатдан етиб бўлмас даражада аниқлаш ва бостириш имконига эга.
Радиоэлектрон кураш воситалари ҳавога қарши мудофаа тизимларини ўрнини босмайди, балки уларни жипслаштиради, зенит комплекслар билан интеграцияда ишлатилади. Ундан Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий операциясида муваффақиятли фойдаланиб келишмоқда.
РФ Мудофаа вазирлиги 29 июнь куни Марказий ҳарбий округнинг “Красуха-4С” РЭК мобиль комплекслари юқори технологик ишларини намойиш этди. Унда Украина ҳаво майдони сканерлаш ва УҚК нинг разведка учувчисиз аппаратларининг борт радиолокацион станциясини бостириш кўрсатилди.
“Красуха-4С” комплексининг ҳайратга солувчи тактик-техник хусусиятлари турли баландликда ва тезликда, 300 км узоқликда бўлган - барча турдаги ҳаво нишонларини бостириш имкониятини беради. РЭК дастурий-аппарат воситалари учувчисиз аппаратларни бошқариш радиоканаллари, душман самолетлари вертолетларнинг борт электроникасини “тўсиб қўяди”, яъни уларга разведка қилиш, зарба беришга имкон қолдирмайди, уларни баландроқ учиш ва ҳавога қарши мудофаа тизимларининг аниқлаш зонасига киришга мажбур қилади. Кейин эса зенит комплекслари ишга тушади.
Ўтган суткада Россия ҳавога қарши мудофаа тизимлари Харьков ва Херсон вилоятларида иккита украин ҳужумчилари Су-25, Николаев вилоятида Ми-8 вертолети, шунингдек, УҚКнинг тўққизта учувчисиз учиш аппаратларини ҳарбий туташув линиялари участкаларида уриб туширди. Бунда РЭК комплескларининг ҳиссаси ҳам бор, чунки улар ҳавога қарши мудофаанинг эшелон тизимларини “мустаҳкамлаб беради”. РЭК мутахассисларининг таъкидлашича, махсус операция давомида асосий нишонлар Украинанинг Су-25 штурмовиклари бўлган. Штурмовиклар жуда паст баландликда доимо Россия ҳарбий гуруҳларнинг радиолокацион бўшлиқларини топишга ҳаракат қилмоқда. Аммо уринишлар самарасиз.
“Красуха-4С” РЭК комплекслари асосан -ҳарбий қисмлар, қўмондонлик пунктлари, ҳавога қарши мудофаа воситалари, муҳим саноат объектларини ҳаво разведкаси ва юқори аниқликдаги қуроллардан ҳимоя қилишдир. РЭК комплекси майдонни мунтазам текшириб боради, нишонларни аниқлайди, душман аппаратурасининг иш частотасини аниқлаб беради. Кейин эса частоталарнинг юқори диапозонида ҳеч қандай азимут ва баландликда чекланмаган ҳолда радиошовқинлар ҳосил қилади. Душман самолёти, вертолёти, учувчисиз аппаратлари, шунингдек, Bayraktar бортида фойдаланиладиган радиолокацион станцияларнинг барча турларини йўқ қила олади.

Россия РЭК ларининг ўзига хослиги

Турли интенсивликдаги қуролли тўқнашувларда радиоэлектрон кураш тизимларидан кенг фойдаланиш ўз кўшинларимизни ҳимоя қилиш ва душманнинг автоматлаштирилган бошқарув тизимларини бузиш орқали ҳужум жараёнлари учун шароит яратиш имконини беради. “Красуха-4” Сурияда жиҳодчи-жангарилар ва уларнинг ғарбдаги мураббийларининг “Хмеймим” авиабазасига ҳужум қилишга уринган учувчисиз аппаратларини уриб туширган. Шунингдек, америкаликлар Араб республикаларига “Томагавка” билан ҳужум қилишганда, уларни йўналишларидан қайтариб юборган. Украина ҳарбий операциялари театрида Россиянинг радиоэлектрон уруш воситалари УҚКга масофадан туриб ёрдам бераётган Пентагон ва НАТОнинг юқори технологияли разведка активларига қарама-қарши мукаммаллашишда давом этмоқда.
“Красуха-4С” - РЭК комплекси техниканинг энг илғор модификацияси ҳисобланади ва 2013 йилдан буён серияли ишлаб чиқарилган ва Россия қўшинларига етказиб берилган. Янги тизимнинг асосий афзаллиги ахборотни қабул қилиш ва қайта ишлашнинг деярли тўлиқ автоматлаштирилганида, (марказлаштирилган автоматлаштирилган бошқарув) 100% лик самарадорликдадир. Комплекс сигнал турларини таҳлил қилади, хавфсиз алоқа тизимига бирлаштирилади ва энг кучли ақлли шовқин билан нурланиши душман радарига “зарар” беради - узатилган ва қабул қилинган маълумотларни бузиб кўрсатади, нишонларни аниқлаш ва юқори аниқликдаги зарбалар беришга имконият қолдирмайди. Аввалроқ, “Ростех” хабар берганидек, 600 км лик майдонни тўсиш учун битта станция кифоя. АҚШ мутахассислари маълумотларига кўра, “Красуха-4С” электроник- йўлдош-жосуслар ишларини бузиш имкониятига эга. Ушбу мажмуанинг ғилдирак базаси тўрт ўқли “Камаз” (8Х8) бўлиб, улар ҳар қандай жойда бемалол кесиб ўтиш ва минус 50 дан плюс 50 даража Цельсийгача бўлган ҳароратларда жанговар барқарорликни таъминлайди.
“Красуха-4С”дан ташқари Россия қўшинлари Украинадаги махсус операцияда “Москва” ва “Мурманск” номли ердаги узоқ масофали радиоэлектрон кураш тизимларидан, бир қатор авиацион ва кема комплексларидан фойдаланишмоқда. Ғарбда унинг муқобиллари йўқ. Аввалроқ, америкаликлар унга рақобатчи комплекс тузмоқчи ҳам бўлишган, бироқ ярата олишмаган. АҚШ Россия жанговар кучлари элетромагнит спектрда “чиндан ҳам ушбу қуролларни АҚШ ва бошқа мамлакатлар қуролли кучларига қарши” ишлатишда ўз самарадорлигини кўрсатганини тан олади.
Россия турли масофали РЭК ларнинг ишлаб чиқариша ва турли соҳада фойдаланишда дунёда етакчи бўлиб қолмоқда. Бу борада “Алма-Антей” ВКО ва “Радиоэлектрон технологиялар” (КРЭТ) концернлари, “Росэлектроника” холдинги ва “Мудофавий тизимлар” компаниялар гуруҳлари муваффақиятли иш олиб боришмоқда. РФ ҳарбий-сиёсий раҳбарияти радиоэлектрон кураш инструментларини самарали ва иқтисодий фойдали “ахборот-телекоммуникацион майдонда” устунликка эга бўлиш воситаси сифатида кўришмоқда.
РФ Қуруқликдаги қўшинларининг тўртта ҳарбий округида алоҳида РЭК бригадалари тузилгани бежиз эмас. РЭК роталари танк тузилмалари, шунингдек, ҳаво-десант қўшинларида бор. РЭК ҳарбий-денгиз кучлари Россиянинг барча тўрт флотларида алоҳида марказларга жамланган. Ҳаво-космик кучларида РЭК нинг алоҳида батальонлари армия таркибига киради. Учувчисиз радиолокацион уруш тизимлари - истиқболли ривожланиш йўналиши.
Янгиликлар лентаси
0