Эртадан Президент мактаблари имтиҳонлари бошланади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидентская школа в Ташкенте
Президентская школа в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2022
Oбуна бўлиш
1 июлдан Президент мактаблари имтиҳонлари бошланади.
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Президент таълим муассасалари агентлиги хабар беришича, 1 июлдан бошлаб Президент мактабларига имтиҳонларнинг биринчи босқичи бошланади.
Тест жараёнлари соат 9:00 да бошланади. Имтиҳонлар икки сменада - 09:00 ва 16:00 да бўлиб ўтади.
Имтиҳонга белгиланган вақтдан 1 ярим соат олдин келиш талаб этилади.
Имтиҳон жойи ва бошқа зарурий маълумотларни “Шахсий кабинет” орқали олинади.
Талабгорлар туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхаси ва рухсатнома билан келишлари керак.
Имтиҳон куни карантин қоидаларига амал қилиш талаб этилади.
Янгиликлар лентаси
0