Байден Жанубий Корея президенти олдидан эътиборсизларча ўтиб кетди

© Sputnik / Павел Бедняков / Медиабанкка ўтишСаммит G20 в Риме
Саммит G20 в Риме - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2022
Oбуна бўлиш
НАТО саммитида АҚШ президенти Жо Байден у билан саломлашмоқчи бўлган Корея раҳбарига эътибор бермади.
ТОШКЕНТ, 30 июн - Sputnik. Америка Қўшма Штатлари президенти Жо Байден Мадриддаги НАТО саммитида Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёля олдидан эътиборсизларча ўтиб кетди. Мазкур кадрлар акс этган видео “Yonhap News TV” томонидан тарқатилди.
Кадрларда Жанубий Корея раҳбари Байден билан саломлашиш учун у томонга қадам ташлаётгани акс этган. Бироқ, Америка президенти Юн Сок Ёляга эътибор бермасдан, унинг ёнидан ўтиб, Болгария президенти Румен Радев билан саломлашган.
Юн Сок Ёля НАТО саммитига меҳмон сифатида ташриф буюрган. У форум доирасида бир қатор дунё етакчилари билан учрашувлар ўтказди. Хусусан, Жанубий Корея Президенти Австралия, Янги Зеландия ҳамда Япония етакчилари билан суҳбатлашдган.
Оқ уй раҳбари ушбу саммитда биринчи марта ноқулай вазиятга тушиб қолгани йўқ. Бир кун олдин у Испания бош вазири Педро Санчес билан музокаралар чоғида нотўғри гапириб, НАТОни ўзига-ўзи таҳдид деб атаган эди. Бундан ташқари, Байден қирол Филипп VI ва қиролича Летисия билан учрашганда қироллик протоколини бузган.
Байден тез-тез ноқулай вазиятга тушиб туради. Масалан, февраль ўртасида Афғонистонни аввал Украина, кейин эса Эрон билан адаштириб юборган эди. Қолаверса, мамлакат вице-президенти Камала Ҳаррисни бир неча бор АҚШ президенти деб атаган.
Янгиликлар лентаси
0