https://sputniknews.uz/20220629/surxondaryoda-yana-bir-neandertal-odam-makoni-aniqlandi-25744774.html
Сурхондарёда яна бир неандертал одам макони аниқланди
Сурхондарёда яна бир неандертал одам макони аниқланди
Sputnik Ўзбекистон
Ғор ичида қадимги тош қуроллар,думалоқ ўчоқ қолдиқлари ва кул сақланиб қолган. 29.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-29T18:36+0500
2022-06-29T18:36+0500
2022-06-29T18:36+0500
жамият
сурхондарё
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/1d/25747246_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_5024da3c33b77aafc83b76098f9e8fe9.jpg
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Сурхондарёнинг Хатак ғоридан 100-60 минг йил олдин яшаган неандертал одами ҳаётининг тўлиқ ва бузилмаган манзараси топилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.Айтилишича, ўтган йили Шеробод туманида жойлашган Сурхон давлат қўриқхонаси, Хатак бўлими, Боғли дара массивида 100-40 минг йилликка оид неантертал одам макони топилган. Ҳозирда археологлар қазишма ишларини олиб боришмоқда.Қазишма давомида 100-60 минг йил олдин яшаган неандертал одами ҳаётининг тўлиқ ва бузилмаган манзараси (кул, думалоқ ўчоқ қолдиқлари) сақланиб қолганлиги аниқланди.Шунингдек, вертикал қоянинг юзасида 15-20 м баландликда ҳосил бўлган ва кириш жуда қийин бўлган қисмида тош қуроллар, ёввойи ҳайвонларнинг майдаланган суяклари ҳам топилди.Ҳозирда қазишма ишлари давом эттирилмоқда.Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Сурхондарё вилояти Шеробод туманида палеолит даврига оид ёдгорлик топилганди. Унда Кўҳитанг тоғининг ички қисмида кўплаб ғорлар шакллангани ва уларнинг бирида ибтидоий одам аждодлари мавсумий бошпана сифатида фойдалангани аниқланган эди.
сурхондарё
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/1d/25747246_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_414b0b5633a2566e489617ec73ab2886.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, сурхондарё
Сурхондарёда яна бир неандертал одам макони аниқланди
Ғор ичида қадимги тош қуроллар,думалоқ ўчоқ қолдиқлари ва кул сақланиб қолган.
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Сурхондарёнинг Хатак ғоридан 100-60 минг йил олдин яшаган неандертал одами ҳаётининг тўлиқ ва бузилмаган манзараси топилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги хабар
берди. Айтилишича, ўтган йили Шеробод туманида жойлашган Сурхон давлат қўриқхонаси, Хатак бўлими, Боғли дара массивида 100-40 минг йилликка оид неантертал одам макони топилган. Ҳозирда археологлар қазишма ишларини олиб боришмоқда.
Қазишма давомида 100-60 минг йил олдин яшаган неандертал одами ҳаётининг тўлиқ ва бузилмаган манзараси (кул, думалоқ ўчоқ қолдиқлари) сақланиб қолганлиги аниқланди.
Шунингдек, вертикал қоянинг юзасида 15-20 м баландликда ҳосил бўлган ва кириш жуда қийин бўлган қисмида тош қуроллар, ёввойи ҳайвонларнинг майдаланган суяклари ҳам топилди.
“Ғорнинг фан учун аҳамиятли томони шундаки, Сурхондарё вилоятининг нафақат тоғли Бойсун тумани, балки Шеробод тумани ҳам илк инсонлар макони сифатида ўз исботини топди”, дейилади хабарда.
Ҳозирда қазишма ишлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Сурхондарё вилояти Шеробод туманида палеолит даврига оид ёдгорлик
топилганди. Унда Кўҳитанг тоғининг ички қисмида кўплаб ғорлар шакллангани ва уларнинг бирида ибтидоий одам аждодлари мавсумий бошпана сифатида фойдалангани аниқланган эди.