https://sputniknews.uz/20220629/sovid-19ga-qarshi-yaratilgan-preparatga-patent-berildi-25756543.html
СОVID-19га қарши яратилган препаратга патент берилди
СОVID-19га қарши яратилган препаратга патент берилди
Sputnik Ўзбекистон
Клиник текширувларда препаратни ножўя таъсирлари кузатилмаган. 92% беморларда юқори самарали таъсири аниқланди. 29.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-29T19:43+0500
2022-06-29T19:43+0500
2022-06-29T19:43+0500
жамият
covid-19 умумжаҳон пандемияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/0f/23345493_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_25780bacd83e52abe75db49d67c1c252.jpg
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Ўзбекистонда яратилган "Антиковир" препаратига патент берилди. Бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги хабар берди.Ушбу препарат табиий ва минерал манбалар асосида биотехнологик ва кимёвий синтез усули билан кўп компонентли ҳисобланади.У Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти фармацевт ва фармаколог олимлари ҳамкорлигида яртилган.Айтилишича, клиник текширувларда препаратни ножўя таъсирлари кузатилмаган. 92% беморларда юқори самарали таъсири аниқланди.Препарат компонентлари антикоагулянт, антиоксидант, цитопротектор ва иммун тизимини стимулловчи ҳамда бактериялар ва вирусларга қарши фаолликни таъминлайди.Маълумот учун, препаратнинг товар белгиси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан 2020 йилда рўйхатга олинган эди. Бу йил эса ССВ коронавирус инфекцияси, постковид синдромини даволаш ва профилактика қилиш воситаси сифатида рўйхатга олди."Антиковир"га Адлия вазирлиги томонидан патент берилди ҳамда Ихтиролар реестрида рўйхатдан ўтказилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/0f/23345493_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_4fe4bb858e2b8b0bb775360079d02edb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, covid-19 умумжаҳон пандемияси
жамият, covid-19 умумжаҳон пандемияси
СОVID-19га қарши яратилган препаратга патент берилди
Клиник текширувларда препаратни ножўя таъсирлари кузатилмаган. 92% беморларда юқори самарали таъсири аниқланди.
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Ўзбекистонда яратилган "Антиковир" препаратига патент берилди. Бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги хабар
берди. Ушбу препарат табиий ва минерал манбалар асосида биотехнологик ва кимёвий синтез усули билан кўп компонентли ҳисобланади.
У Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти фармацевт ва фармаколог олимлари ҳамкорлигида яртилган.
Айтилишича, клиник текширувларда препаратни ножўя таъсирлари кузатилмаган. 92% беморларда юқори самарали таъсири аниқланди.
“Клиникагача ва клиник текширувларда препаратни коронавирус инфекциясини ҳужайралар ичига киришининг олдини олиш, вирусга қарши самарали таъсир кўрсатиши ва гуморал иммунитетни ошириши аниқланди”, дейилади хабарда.
Препарат компонентлари антикоагулянт, антиоксидант, цитопротектор ва иммун тизимини стимулловчи ҳамда бактериялар ва вирусларга қарши фаолликни таъминлайди.
Маълумот учун, препаратнинг товар белгиси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан 2020 йилда рўйхатга олинган эди. Бу йил эса ССВ коронавирус инфекцияси, постковид синдромини даволаш ва профилактика қилиш воситаси сифатида рўйхатга олди.
"Антиковир"га Адлия вазирлиги томонидан патент берилди ҳамда Ихтиролар реестрида рўйхатдан ўтказилди.