Россия - энг катта таҳдид: Мадриддаги НАТО саммитининг асосий баёнотлари

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Медиабанкка ўтишСовет Россия - НАТО в Брюсселе
Совет Россия - НАТО в Брюсселе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2022
Oбуна бўлиш
Россия асосий таҳдид, Хитой ва Россиянинг дўстлашуви альянс манфаатига зид, Швеция ва Финландия қабул қилинади - НАТО саммитидан асосий баёнотлар.
ТОШКЕНТ, 29 июн - Sputnik. Мадридда бўлиб ўтган НАТО саммитида қабул қилинган асосий баёнот ва қарорларда Россия альянснинг асосий "таҳдиди" деб аталган. Ваҳоланки бир неча йил олдин НАТО ва Россия орасида "ҳамкорлик" сўзи ҳам қўлланилган эди.
Мадридда 28-29 июн куни бўлиб ўтган НАТО саммитининг асосий баёнотлари:
Россия альянс хавфсизлигига энг катта ва бевосита таҳдид деб номланди;
НАТО хавфларни камайтириш учун Россия Федерацияси билан алоқа каналларини сақлаб қолмоқчи, аммо энди Москвани ўзининг ҳамкори деб ҳисобламайди;
шарқдаги қўшинлар гуруҳини кучайтиради: саккизта баталон гуруҳлари бригадаларга, реакция кучи - 40 мингдан 300 минг кишига кўпайтирилади;
НАТО қарама-қаршиликка интилмайди ва Россияга таҳдид солмайди, балки уни жиловлаш учун ўз имкониятларини кучайтиради;
Хитой ва Россиянинг яқинлашуви НАТО манфаатларига зид;
НАТО раҳбарлари Швеция ва Финляндияни альянсга аъзо бўлишга расман таклиф қилишди;
Украинага ёрдам пакети тасдиқланди, унга қуйидагилар киради: мамлакат мудофаа саноатини модернизация қилиш, Киевга ҳалокатли бўлмаган қуроллар етказиб беришни тезлаштириш ва кибермудофаани кучайтириш;
Грузия, Молдова ва бошқа ҳамкорларга сиёсий ва амалий ёрдамни кучайтиришга қарор қилинди.
Эслатиб ўтамиз, НАТО ва Россия орасида муносабатлар 1991 йилда Совет Иттифоқи парчаланиб кетган замониданоқ бошланган. 1997 йилда Парижда "Россия - НАТО" шартномаси имзоланган эди.
Унга кўра Россия ва НАТО бир-бирини душман деб ҳисобламайди. Ўзаро пайдо бўлаётган ҳар қандай масалаларни ҳамкорлик ва музокаралар йўли билан ҳал қилади. Учинчидан, иккала давллат ҳам "Тинчлик йўлида ҳамкорлик" лойиҳасида иштирок этади. Ва тўртинчидан, НАТО янги аъзолар ҳудудида ядро қуролини жойлаштирмаслиги белгиланган эди.
Янгиликлар лентаси
0