Путин ва Раҳмон учрашувидан видеолавҳа

Oбуна бўлиш
Россия президенти Владимир Путиннинг Тожикистонга ташрифи 28 июнь куни бошланди. Душанбе аэропортида Эмомали Рахмон уни шахсан кутиб олди.
ТОШКЕНТ, 29 июн - Sputnik. Росссия президенти Владимир Путиннинг Тожикистонга ташрифига доир видеолавҳа пайдо бўлди.
Унда Россия президентининг Душанбедаги Миллат саройига етиб келиши акс этган. Шундан сўнг, Раҳмон ва Путин бинога кираверишда гаплашади, сўнг қизил гиламда тўхтаб, яна бир неча дақиқа нимадир муҳокама қилади.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путиннинг Тожикистонга ташрифи 28 июнь куни бошланган эди.
Маълумот учун, Тожикистондан кейин Владимир Путин Ашхободга боришни режалаштирган. Туркманистонда Россия Федерацияси президенти 29 июнь куни бўлиб ўтадиган Каспий саммитида иштирок этади.
Янгиликлар лентаси
0