Пара енгил атлетика: Тунис Гран-Приси Ўзбекистон учун 3 та кумуш медаль билан бошланди

© Спортни ривожлантириш вазирлиги Пара енгил атлетика: Тунис Гран-Приси Ўзбекистон учун 3 та кумуш медаль билан бошланди
Пара енгил атлетика: Тунис Гран-Приси Ўзбекистон учун 3 та  кумуш медаль билан бошланди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2022
Oбуна бўлиш
Дастлабки кунги баҳсларда ўзбекистонлик спортчилар совриндорлар сафидан жой олишди.
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Тунис Гран-Приси ўзбекистонлик вакиллар учун омадли бошланди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Тунис давлатида пара енгил атлетика бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколарини берувчи халқаро Гран-При мусобақаси бошланди.
Дастлабки кунги баҳсларда ўзбекистонлик спортчилар совриндорлар сафидан жой олишди.
Жумладан, эркаклар ўртасида Т46/47 классида баландликка сакраш баҳсларида Омадбек Ҳасанов 1,88 метр натижа билан кумуш медалга сазовор бўлди.
Спортчи эркаклар ўртасида Т46/47 классида узунликка сакраш баҳсларида ҳам шоҳсупага кўтарилди. Омадбек 6,51 метр натижа билан бу сафар ҳам кумуш медалга сазовор бўлди.
Шунингдек, F35/36 классида ядро улоқтириш баҳсларида Ҳусниддин Норбеков 15,49 метр натижа билан кумуш медални қўлга киритди.
Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси ҳозирча Гран-При мусобақасида ўз ҳисобига 3 та кумуш медални қўшиб қўйди.
Янгиликлар лентаси
0