https://sputniknews.uz/20220629/nato-sammiti-urushga-elon-kabi-moskva-va-minsk-qanday-munosabat-bildiradi-25742250.html
НАТО саммити урушга эълон каби: Москва ва Минск қандай муносабат билдиради?
НАТО саммити урушга эълон каби: Москва ва Минск қандай муносабат билдиради?
Sputnik Ўзбекистон
Қўшма Штатларга дунёда ўз сиёсий ва иқтисодий ҳукмронликни сақлаб қолиш учун ҳарбий ҳаракатлар билан хонавайрон бўлган Европа, беқарорлашган Осиё ва назорат... 29.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-29T21:55+0500
2022-06-29T21:55+0500
2023-04-05T18:38+0500
колумнистлар
нато
беларусь
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/1f/24915512_0:174:3023:1874_1920x0_80_0_0_0a4e8c872d6c00db492a9060d0f32f76.jpg
Ва АҚШнинг аҳолида иттифоқчилари ҳам учинчи маротаба урушга тайёрланишмоқда.Мадридда НАТОнинг 28-30 июнь кунларидаги 36-саммити давом этмоқда. Ташкилот Бош котиби уни тарихий деб атади. Иттифоқдошлар альянснинг 2030 йилгача бўлган янги стратегик концепциясини қабул қилиш, Россияни асосий душман деб эълон қилиш, Шарқий Европада 30 йил ичида энг катта - 40 000 дан 300 000 аскаргача кўпаядиган тезкор ҳаракат кучларини жойлаштириш режасини муҳокама қилишмоқчи. Альянс Киев режимини қўллаб-қувватлаш бўйича мустаҳкамланган комплекс режани қабул қилади - УҚКнинг НАТО ўзаро ҳамкорлиги стандартларига эришиш ва шу билан алянснинг Украинага нисбатан очиқ эшиклар сиёсатини тасдиқлаш каби.Аслида Россия ва унинг энг яқин иттифоқчиси Беларусга уруш эълон қилишмоқда, бунда Киев режими “сўнгги украинга қадар” жанг қилмоқчи. Украина ҳудудлари ва давлатчилигининг денацификацияси ва демилитаризацияси муқаррар бўлиб бормоқда.Шунингдек, Мадрид Саммити Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъзолик аризаларини кўриб чиқади, Австралия, Япония, Янги Зеландия ва Жанубий Корея билан ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилади. Бироқ, Россия билан узоқ давом этадиган жанг масаласи кун тартибидаги бошқа мавзуларни барибир ортда қолдиради. Альянснинг ўйламасдан қилган, ғаразли тажовузлари инсониятни учинчи жаҳон урушига олиб бормоқда.Бундай ҳавотирли фонда Буюк Британия армияси бош қўмондони Патрик Сандерс “паровоздан олдинроқ югуриб кетди” ва Россияни махсус ҳарбий операциядан сўнг 24 февралга қараганда Европа хавфсизлиги учун янада жиддий хавф бўлишини айтди. Аввалроқ, ҳарбий раҳбар Борис Жонсондан мамлакат мудофаа бюджетини 2028 йилга бориб ЯИМнинг 2,5 фоизигача оширишни сўраган ва Британия армияси учун ҳаётий муҳим мўлжал - “Россияни жангда мағлуб этиш” қобилиятини белгилаб берган эди. Албаттада, афғон Толибонлардан тепки егандан сўнг, бутун 73 000 кишилик Британия армиясининг миллионлик армияга эга ядровий держава устидан ғалаба қозонишни орзу қилиш вақти келди.Британиянинг ўзига ўта юқори баҳо беришининг алоҳида парадокси НАТО мамлакатларининг умумий муаммоларини унинг ўзида акс эттиришида- ташқи сиёсатда улар Ироқ, Югославия, Афғонистон, Ливия ва Суриядаги ишлар учун эркинлик ва озодликка ҳамон умид боғлашмоқда. Айни пайтда Москва таклиф қилган Европа қитъасидаги тенг ва бўлинмас хавфсизлик параметрлари долзарблигича қолмоқда. 1997 йил чегарасида альянснинг хорижий қўшинларнинг олиб чиқилиши тарихий муқаррарлик бўлиб қоляпти, Украина ҳудудида АҚШ махсус кучлари ва НАТОнинг бошқа мамлакатлари ҳарбий хизматчиларининг борлиги геосиёсий бемаънилик бўлиб кўринади.Янги дунё шуъласиМосква ва Минск Ғарбнинг тажовузкор курси ва провокацион ҳаракатлари, НАТОнинг украинларнинг охири вой бўлган ҳатти-ҳарактлари қўллаб - қувватлаш ва Киев режимини қуроллантиришга жавоб берар экан, мудофаа тизимидаги интеграцияни янада фаолроқ ривожлантирмоқда. Россиянинг Калининград вилоятини қамал қилишга Вильнюснинг провокацион уринишларидан сўнг Литва чегараларида Россия-Беларусь қўшинлари бўлинмалари яратиш эҳтимоли ортди.26-июнь куни бўлиб ўтган навбатдаги учрашувда Россия Федерацияси ва Беларусь президентлари Владимир Путин ва Александр Лукашенко иттифоқ давлати чегаралари яқинида НАТО кучларини тўплаш, Польша ва Литванинг провокацион ҳаракатларини муҳокама қилишди. Тезкор жавоб бериш вариантлари, улар орасида энг самарали ҳисобланган Беларуснинг зарба берувчи самолётларини тактик ядровий қурол ташувчилар даражасига етказиш ва Россиянинг “Искандер-М” (узоқлиги- 500 км гача) ракета тизимларини - бутун жанговар каллаклар, шу жумладан, қуввати 50 килотон (иккита Хиросима)гача бўлган ядровийлар билан-Беларус Республикаси Қуролли кучларига топшириш масалалари кўриб чиқилди.Ҳавога қарши мудофаа учун қийин бўлган юқори аниқликдаги “Искандер” ОТРК ракеталарининг қуввати Беларусь қўшинларига НАТОнинг юқори кучларини ассиметрик тарзда йўқ қилиш имкониятини беради. Таъкидлаш жоиз, Москва ва Минск яқин келажакда ҳаво техникаларини янгилаш ва мобиль ракета тизимларини узатиш ниятида.G7 етакчилари куни кеча Москванинг Минскка ядровий ракеталари етказишидан ҳавотирга тушишди, бироқ, Россия ва Беларусь ядровий қурол тарқатиш бўйича ҳеч қандай халқаро келишувларни бузгани йўқ. Европа бунга кўнишга мажбур. Польша ҳам Иттифоқ мамлакатига 400 минг кишилик армия билан таҳдид қилмагани маъқул. Ахир бундан ҳеч қандай яхшилик бўлмайди.Хусусан, НАТО ичида қарама-қаршиликлар кучаймоқда. Рим, Париж, Мадрид, Анқара сиёсий таҳдид ва ҳарбий хавфларни турлича баҳолашмоқда. Масалан, Испания альянсдан жанубий (Африка) фланг хавфсизлигига эътибор қаратишни талаб қилмоқда. Бироқ, АҚШ босими остида Украинадаги ҳарбий тўқнашув ва “русларнинг шарқда жиловлаб турилиши” иттифоқчилар учун устувор вазифа бўлиб турибди.НАТО саммити арафасида Европанинг милитаризациясига қарши бўлган минглаб одамлар Мадридда норозилик намойишлари кўрсатди. Ва бу бир томондан халқлар, ҳукуматлар, ва яна бир томондан эса АҚШнинг бевосита тажовузкор ҳарбий блокнинг ҳақиқий манфаатлари қанчалар фарқ қилишини кўрсатиб берди. Американинг The Hill нашри Вашингтоннинг замонавий сиёсатида Франциядаги Наполеон ва Гитлернинг нацист Германиясидаги ҳаракатларга ўхшашликларни топгани ҳам бежиз эмас.
беларусь
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/1f/24915512_146:0:2877:2048_1920x0_80_0_0_aadc9e3187735d88ebd80b04c4184f9d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
колумнистлар, нато, беларусь, россия
колумнистлар, нато, беларусь, россия
НАТО саммити урушга эълон каби: Москва ва Минск қандай муносабат билдиради?
21:55 29.06.2022 (янгиланди: 18:38 05.04.2023) Қўшма Штатларга дунёда ўз сиёсий ва иқтисодий ҳукмронликни сақлаб қолиш учун ҳарбий ҳаракатлар билан хонавайрон бўлган Европа, беқарорлашган Осиё ва назорат қилинадиган бетартиблик керак.
Ва АҚШнинг аҳолида иттифоқчилари ҳам учинчи маротаба урушга тайёрланишмоқда.
Мадридда НАТОнинг 28-30 июнь кунларидаги 36-саммити давом этмоқда. Ташкилот Бош котиби уни тарихий деб атади. Иттифоқдошлар альянснинг 2030 йилгача бўлган янги стратегик концепциясини қабул қилиш, Россияни асосий душман деб эълон қилиш, Шарқий Европада 30 йил ичида энг катта - 40 000 дан 300 000 аскаргача кўпаядиган тезкор ҳаракат кучларини жойлаштириш режасини муҳокама қилишмоқчи. Альянс Киев режимини қўллаб-қувватлаш бўйича мустаҳкамланган комплекс режани қабул қилади - УҚКнинг НАТО ўзаро ҳамкорлиги стандартларига эришиш ва шу билан алянснинг Украинага нисбатан очиқ эшиклар сиёсатини тасдиқлаш каби.
Аслида Россия ва унинг энг яқин иттифоқчиси Беларусга уруш эълон қилишмоқда, бунда Киев режими “сўнгги украинга қадар” жанг қилмоқчи. Украина ҳудудлари ва давлатчилигининг денацификацияси ва демилитаризацияси муқаррар бўлиб бормоқда.
Шунингдек, Мадрид Саммити Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъзолик аризаларини кўриб чиқади, Австралия, Япония, Янги Зеландия ва Жанубий Корея билан ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилади. Бироқ, Россия билан узоқ давом этадиган жанг масаласи кун тартибидаги бошқа мавзуларни барибир ортда қолдиради. Альянснинг ўйламасдан қилган, ғаразли тажовузлари инсониятни учинчи жаҳон урушига олиб бормоқда.
Бундай ҳавотирли фонда Буюк Британия армияси бош қўмондони Патрик Сандерс “паровоздан олдинроқ югуриб кетди” ва Россияни махсус ҳарбий операциядан сўнг 24 февралга қараганда Европа хавфсизлиги учун янада жиддий хавф бўлишини айтди. Аввалроқ, ҳарбий раҳбар Борис Жонсондан мамлакат мудофаа бюджетини 2028 йилга бориб ЯИМнинг 2,5 фоизигача оширишни сўраган ва Британия армияси учун ҳаётий муҳим мўлжал - “Россияни жангда мағлуб этиш” қобилиятини белгилаб берган эди. Албаттада, афғон Толибонлардан тепки егандан сўнг, бутун 73 000 кишилик Британия армиясининг миллионлик армияга эга ядровий держава устидан ғалаба қозонишни орзу қилиш вақти келди.
Британиянинг ўзига ўта юқори баҳо беришининг алоҳида парадокси НАТО мамлакатларининг умумий муаммоларини унинг ўзида акс эттиришида- ташқи сиёсатда улар Ироқ, Югославия, Афғонистон, Ливия ва Суриядаги ишлар учун эркинлик ва озодликка ҳамон умид боғлашмоқда. Айни пайтда Москва таклиф қилган Европа қитъасидаги тенг ва бўлинмас хавфсизлик параметрлари долзарблигича қолмоқда. 1997 йил чегарасида альянснинг хорижий қўшинларнинг олиб чиқилиши тарихий муқаррарлик бўлиб қоляпти, Украина ҳудудида АҚШ махсус кучлари ва НАТОнинг бошқа мамлакатлари ҳарбий хизматчиларининг борлиги геосиёсий бемаънилик бўлиб кўринади.
Москва ва Минск Ғарбнинг тажовузкор курси ва провокацион ҳаракатлари, НАТОнинг украинларнинг охири вой бўлган ҳатти-ҳарактлари қўллаб - қувватлаш ва Киев режимини қуроллантиришга жавоб берар экан, мудофаа тизимидаги интеграцияни янада фаолроқ ривожлантирмоқда. Россиянинг Калининград вилоятини қамал қилишга Вильнюснинг провокацион уринишларидан сўнг Литва чегараларида Россия-Беларусь қўшинлари бўлинмалари яратиш эҳтимоли ортди.
26-июнь куни бўлиб ўтган навбатдаги учрашувда Россия Федерацияси ва Беларусь президентлари Владимир Путин ва Александр Лукашенко иттифоқ давлати чегаралари яқинида НАТО кучларини тўплаш, Польша ва Литванинг провокацион ҳаракатларини муҳокама қилишди. Тезкор жавоб бериш вариантлари, улар орасида энг самарали ҳисобланган Беларуснинг зарба берувчи самолётларини тактик ядровий қурол ташувчилар даражасига етказиш ва Россиянинг “Искандер-М” (узоқлиги- 500 км гача) ракета тизимларини - бутун жанговар каллаклар, шу жумладан, қуввати 50 килотон (иккита Хиросима)гача бўлган ядровийлар билан-Беларус Республикаси Қуролли кучларига топшириш масалалари кўриб чиқилди.
Ҳавога қарши мудофаа учун қийин бўлган юқори аниқликдаги “Искандер” ОТРК ракеталарининг қуввати Беларусь қўшинларига НАТОнинг юқори кучларини ассиметрик тарзда йўқ қилиш имкониятини беради. Таъкидлаш жоиз, Москва ва Минск яқин келажакда ҳаво техникаларини янгилаш ва мобиль ракета тизимларини узатиш ниятида.
G7 етакчилари куни кеча Москванинг Минскка ядровий ракеталари етказишидан ҳавотирга тушишди, бироқ, Россия ва Беларусь ядровий қурол тарқатиш бўйича ҳеч қандай халқаро келишувларни бузгани йўқ. Европа бунга кўнишга мажбур. Польша ҳам Иттифоқ мамлакатига 400 минг кишилик армия билан таҳдид қилмагани маъқул. Ахир бундан ҳеч қандай яхшилик бўлмайди.
Хусусан, НАТО ичида қарама-қаршиликлар кучаймоқда. Рим, Париж, Мадрид, Анқара сиёсий таҳдид ва ҳарбий хавфларни турлича баҳолашмоқда. Масалан, Испания альянсдан жанубий (Африка) фланг хавфсизлигига эътибор қаратишни талаб қилмоқда. Бироқ, АҚШ босими остида Украинадаги ҳарбий тўқнашув ва “русларнинг шарқда жиловлаб турилиши” иттифоқчилар учун устувор вазифа бўлиб турибди.
НАТО саммити арафасида Европанинг милитаризациясига қарши бўлган минглаб одамлар Мадридда норозилик намойишлари кўрсатди. Ва бу бир томондан халқлар, ҳукуматлар, ва яна бир томондан эса АҚШнинг бевосита тажовузкор ҳарбий блокнинг ҳақиқий манфаатлари қанчалар фарқ қилишини кўрсатиб берди. Американинг The Hill нашри Вашингтоннинг замонавий сиёсатида Франциядаги Наполеон ва Гитлернинг нацист Германиясидаги ҳаракатларга ўхшашликларни топгани ҳам бежиз эмас.