Каспийбўйи саммити: Токаев озиқ-овқат хаби ташкил қилишни таклиф қилди

© Официальный сайт Президента Республики КазахстанПрезидент Казахстана Касым-Жомарт Токаев
Президент Казахстана Касым-Жомарт Токаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2022
Oбуна бўлиш
Қозоғистон дунёда кузатилаётган глобал нотинчлик шароитида Каспий денгизининг аҳамияти янада ошади.
ТОШКЕНТ, 29 июн - Sputnik. Бугун Ашхободда бўлиб ўтаётган Каспийбўйи давлат раҳбарлари саммитида Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев каспийбўйи давлатлари озиқ-овқат хаби яратишни таклиф қилди.
"Давлатларимиз ўртасидаги савдо алоқаларини мустаҳкамлаш учун замонавий логистика инфратузилмасини изчил ривожлантириш зарур. Шунинг учун биз минимал харажатлар билан ўзаро савдо ҳажмини оширадиган Каспий озиқ-овқат хаби яратишни таклиф қиламиз", — деди у кенгайтирилган йиғилишда.
Токаев айтишига кўра, "Қозоғистон гўшт ва сут маҳсулотлари экспортини кўпайтириш салоҳиятига эга”.
Шунингдек, Қозоғистон президенти дунёда бугунги кунда кузатилаётган мисли “глобал бўрон” (нотинчлик) шароитида Каспий денгизининг аҳамияти ошди, деб ҳисоблайди.
"Ақтауда бўлиб ўтган тарихий саммитдан тўрт йил ўтди. Шу вақт ичида дунёда кескин ўзгаришлар рўй берди. Мисли кўрилмаган “глобал бўрон” шароитида Каспий денгизи геостратегик жойлашуви, бой табиий ресурсларнинг ва ноёб транзит салоҳияти туфайли алоҳида аҳамиятга эга" - деди Токаев.
Токаевнинг қўшимча қилишича, тўрт йил олдин бўлиб ўтган Актау саммити бутун дунё ҳамжамиятига Каспийбўйи давлатлари энг мураккаб масалаларни фақат тинч йўл билан, яхши қўшничилик ва дўстлик руҳида ҳал этишга қодирлигини намойиш этади.
Янгиликлар лентаси
0