Афғонистон, иқтисод ва мигрантлар: Путин ва Раҳмон нималар ҳақида суҳбатлашди

© КремльВладимир Путин ва Эмомали Раҳмон
Владимир Путин ва Эмомали Раҳмон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2022
Oбуна бўлиш
Москва ва Душанбе муносабатлари жуда чуқур, ишончли, иттифоқчи характерга эга, деди Россия президенти Владимир Путин.
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Россия Тожикистоннинг муҳим стратегик ҳамкори ва иттифоқчиси бўлиб, мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар юқори ривожланиш динамикасига эга. Бу ҳақда 28 июнь куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Россия етакчиси Владимир Путин билан Душанбеда бўлиб ўтган музокара чоғида таъкидлади.
“Россия Тожикистоннинг муҳим стратегик ҳамкори ва иттифоқчиси бўлиб, мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар юқори ривожланиш динамикасига эга. Россия Федерацияси бизнинг етакчи савдо-иқтисодий ҳамкоримиз бўлиб қолмоқда: жорий йилнинг беш ойида мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми қарийб 50 фоизга ўсди. Ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорлик фаол ривожланмоқда. Бугунги кунда Россиянинг 80 дан ортиқ минтақаси Тожикистон билан бизнес ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилади”, дея таъкидлади Эмомали Раҳмон.
Шунингдек, у Тожикистонда таълим рус тилида олиб бориладиган бешта мактаб қурилиши муваффақиятли якунланаётганини ҳам қўшимча қилди.
© КремльВладимир Путин ва Эмомали Раҳмон
Владимир Путин ва Эмомали Раҳмон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2022
Владимир Путин ва Эмомали Раҳмон
“Мен сиз билан алоқаларимиз ҳолати ва истиқболларини, шунингдек, Афғонистондаги вазиятга алоҳида эътибор қаратган ҳолда халқаро ва минтақавий масалаларни муҳокама қилишга тайёрман”, деди Тожикистон президенти.
Ўз навбатида Россия президенти Владимир Путин ҳам Тожикистонга келганидан хурсандлигини, Москва ва Душанбе муносабатлари жуда чуқур, ишончли, иттифоқчи характерга эга эканини қайд этди.
“Учрашув аввалроқ бўлиб ўтиши керак эди, аммо, афсуски, пандемия ўзига хос чекловларни келтириб чиқарди. Ҳозир вазият яхшиланаётганга ўхшайди, шунинг учун ҳам аввалги учрашувларимизда келишиб олганимиздек, бугун Тожикистон пойтахтида навбатдаги икки томонлама учрашув ўтказмоқдамиз. Дунёнинг ушбу минтақасидаги иттифоқдошимизнинг дўстона заминида эканимдан жуда хурсандман”, дея таъкидлади Владимир Путин.
Шунингдек, Путин Россияда ишлаётган Тожикистон фуқаролари учун энг қулай режим жорий қилинганини ҳам қайд этди.
“Биласизми, биз Россияда ишлаётган Тожикистон фуқаролари учун энг қулай режимни жорий қилганмиз ва сиз ҳамиша шахсий учрашувларимизда шу масалаларни кўтариб келасиз. Бугун айтиш мумкинки, бу инсонлар мамлакатимиз иқтисодиёти ривожига катта ҳисса қўшмоқда ва ана шундай инсоний “кўприк”, Россия ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик кўпригидир”, дейди Россия етакчиси.
Шунингдек, Владимир Путин Эмомали Раҳмонга Россия учун энг катта қизиқиш уйғотадиган ва жуда нозик масалалар ҳақида қисқача маълумот берди.
“КХШТ доирасида ҳам, икки томонлама муносабатларимиз доирасида ҳам хавфсизлик масалалари, албатта, бизнинг эътиборимиз марказида бўлиши керак ва бўлади. Мен сизга Россия учун энг катта қизиқиш уйғотадиган ва жуда нозик масалалар ҳақида қисқача маълумот бераман, буни сиз яхши биласиз.
Ўз навбатида, қўшни давлатда, Афғонистонда муносабатлар қандай ривожланаётгани ҳақидаги фикрингизни эшитишдан хурсанд бўламан ва бу мени қизиқтиради. Биласизми, биз бу мамлакатдаги вазиятни нормаллаштириш учун ҳамма нарсани қиляпмиз. Биз вазиятни назорат қилаётган сиёсий кучлар билан муносабатларни ўрнатишга ҳаракат қилмоқдамиз, лекин Афғонистонда вакиллик қилаётган барча этник гуруҳлар, аввалроқ айтилганидек, мамлакат бошқарувида тўлиқ иштирок этиши кераклигидан келиб чиқамиз. Шу нуқтаи назардан биз ишлашда давом этамиз.
Бу мамлакатдаги барча сиёсий кучлар билан алоқаларимиз бор. Яқинда Санкт-Петербургда бўлиб ўтган Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида Афғонистоннинг вакиллик делегацияси бўлди”, деди Путин.
Маълумот учун, кеча, 28 июнь куни Россия президенти сўнгги уч йил ичида биринчи марта амалий ташриф билан Тожикистонга борди. Душанбедан сўнг Владимир Путин 29 июнь куни Ахшободга ҳам ташриф буюришни режалаштирган. У ерда Россия президенти Каспий давлатлари саммитида иштирок этади.
Янгиликлар лентаси
0