УҚК стратегик заҳиралари йўқ қилинди: Россия ракеталари қаерга учмоқда?

© Sputnik / Министерство обороны РФ / Медиабанкка ўтишПуск крылатой ракеты "Калибр", архивное фото
Пуск крылатой ракеты Калибр, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2022
Oбуна бўлиш
Россия қўшинлари Донбасснинг катта ва кичик “қозон”ларида украин армиясини услубий равишда йўқ қилиб, бутун Украина- ҳудудлар ва давлатлар демилитаризацияси ва денацификациясининг стратегик мақсадларини кўздан қочираётгани йўқ
Кундан-кунга УҚК ичкариси ҳамда ғарбий вилоятларига Россия ракеталари, ҳаво ва артиллерия зарбаларининг сони ортиб бормоқда. Узоқ масофали юқори аниқликдаги қанотли ракеталар демилитаризацияда асосий ролни ўйнамоқда.
Россия Ҳарбий-ҳаво кучларининг узоқ масофали авиацияси ва Ҳарбий-денгиз флоти кемалари 26 июнь куни Украина ҳарбий инфратузилмасига навбатдаги ракета ҳужумини амалга оширди ва УҚК Чернигов, Житомир ва Львов вилоятларидаги учта ўқув марказига муваффақиятли зарба йўналтирди. Натижада, “шарқий фронт”га жўнатилгунга қадар фронт орқасида ўқув машғулотларини тамомлаган УҚК стратегик захиралари таркибидаги 65, 66-мотопиёда бригадалари ва 46-аэромобиль бригадалари йўқ қилинди. Учта украин тузилмаларининг жанговар зонага ўтказилиши тўхтатилди.
Бундан ташқари, Киевда Россиянинг тўртта ракетаси “Артем” корпорацияси цехларини сафдан чиқарди. У ерда залп оловли реактив тизимлари ишлаб чиқарилган. Бир сутка давомида Россиянинг артиллерия, ракета қўшинлари, армия ва оператив-тактик авиацияси 286 та шахсий таркиб ва ҳарбий техника тўпланадиган жойи, 64 та артиллерия позицияси, иккита қўмондонлик пункти ва тўртта ўқ-дорилар омборини йўқ қилди. Бу фронт орқасидаги душманни оператив йўқ қилиш тактикаларининг давом этаётгани ва ривожланиши, Россия Қуролли Кучлари имкониятларининг АҚШ ва НАТО стратегларига намойиш этишдир.
Бир кун аввал Россия қўшинлари Киев, Днепропетровск, Николаев, Харьков вилоятларидаги ҳарбий объектларга ракета зарбаларини йўналтирди. Шу билан бирга Николаев вилоятидагти денгиз пиёдаларининг 35-бригадаси бошқарув пунктида УҚК Бош штабининг оператив гуруҳи йўқ қилинди. Николаевда эса -хориждан келтирилган қуроллар ва ўқ-дорилар омборига зарба берилди. Донбассда 25 июнь куни битта аниқ зарба билан 80 нафар польшалик “кўнгилли”лар ликвидация қилинди.
Украин қўмондонлиги бир залпда 50 га яқин Х-22, “Оникс”, “Искандер” ракеталари учиб турган бир пайтда Россиянинг йирик ракета зарбаларига ҳеч қандай қаршилик кўрсата олмаётганига баҳона топишга ҳаракат қилмоқда. Киев Америкада ишлаб чиқарилган Patriot зенит ракета комплексларининг етказиб берилиши умид боғлаган. Ушбу комплекс майдоннинг чекланган секторидаги объектларни - 90 даража, 80 км масофада - ҳимоя қилиш учун мўлжалланган. Бироқ, кўпинча учинчи дунё давлатларининг ракеталари ва учувчисиз аппаратлари билан тўҳнашувда ютқазмоқда.

Масофавий демилитаризация тактикаси

Кундалик артиллерия олов ҳужумларини қўллаш билан биргаликда Россиянинг УҚК объектларига улкан ҳудуддаги ҳужумлари Украина ва унинг чегараларидан ташқарида НАТО қўшинларини демилитаризация қилиш учун энг самарали воситага айланди. Муваффақиятнинг асоси- технологик устунлик. РФ Қуролли Кучлари, барча даражадаги штаблар, ҳарбий разведка (космик, радиотехник, агентлик ва махсус турлари), ракета қўшинлари мутахассисларининг ерда, ҳавода ва денгизда ишларини бир тартибда олиб боришаётганидадир.
Россия қўшинларининг жанговар тайёргарлиги ва жиҳозлари мамлакат хавфсизлиги ва суверенитетини ишончли ҳимоя қилиш имконини беради. Бир маромдаги ҳарбий иш ҳафталар, ойлар ва ҳатто йиллардан олдин ҳисобга олинган (агар махсус операция мақсадларига аввалроқ етишса яхшироқ бўлади). Россия Қуролли Кучлари логистика билан таъминлашнинг пухта ўйланган тактикаси ва яхши ташкил этилган логистикаси УҚК (ва НАТО) га қарши ҳужум қилиш имкониятини қолдирмайди.
Россия ракеталари ва снарядларининг захираси туганмас, арсеналлар узоқдан туриб фаол ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ва тирик таркиб йўқотишларини камайтириш имкониятини беради. Масалан, юқорида эслатиб ўтилган иттифоқ даврида ишлаб чиқарилган Х-22 қанотли ракетаси 1000 донада ишлаб чиқарилган. Бошланғич оғирлиги 6 тонна бўлган ушбу гипертовушли монстр узоқ масофали бомбардимончи Ту-22М3 билан бирга фойдаланилади. Х-22 ракетаси ҳаво мудофаасига қарши замонавий тизимларини ортга қолдириш, душманнинг ҳатто энг яхши ҳимояланган йирик ҳарбий объектларига ҳам жиддий зарар етказиш имкониятига эга (ҳарбий қисмининг оғирлиги 950 кг, тезлиги 4000 км/соат, узоқлиги 550 км.гача).
РФ Мудофаа вазирлиги хабарларига кўра, сўнгги йилларда аниқ зарбали қурол ташувчиларнинг сони 13 баробарга ошган, ер, ҳаво ва денгиздаги қанотли ракеталар арсенали 37 баробарга кўпайган. Янги Х-101 (узоқлиги 5500 км 8гача), “Калибр” (2600 гача), “Кинжал” (2000 кмгача), “Оникс” (800 км гача) ларни мунтазам ишлаб чиқариш уч сменада ташкиллаштирилган. Душман украинани демилитаризация ва денацификациялаш бўйича махсус ҳарбий операция якунламагунча Россия арсеналларининг вайрон бўлиши ёки зарбалар камайишини кўра олмайди.
УҚК Донбассдан чекинмоқда, ишчи кучи ва техникада катта йўқотишларга дучор бўлмоқда. Ғарб потенциал фарқни қоплашга қодир эмас. Аксинча, Северодонецк ва Лисичанскда украин ҳарбийларининг ҳалок бўлишида Борис Жонсоннинг қўли бор. У Зеленскийдан у ерда G7 саммитига қадар “чидаб туриш”ни сўраган эди.
Киев режими M142 HIMARS залп оловли реактив тизимидан фойдаланиш орқали Россияни “20 кун ичида” мағлуб этишни ҳамон режалаштирмоқда. Ғарбдан янги қуроллар етказиб беришини сўраб Россияни тўхтатишни талаб қилмоқда, қарши ҳужумга ўтишни ва Россия армиясини 24 февралга қадар ўз позициясига қайтаришни ваъда бермоқда. Бунинг учун Украина Мудофаа вазири УҚК сонини бир миллион нафарга етказмоқчи, гарчи бўйин товлаганлар ва дизертирлар билан буни бажариб бўлмасдек туюлсада. УҚК Бош штаби Белгородга ракета ҳужумларини режалаштирмоқда- манзиллар ва инфратузилмавий объектларни танламоқда.
Хусусан, УҚК ҳаракатларининг террористик хусусиятини аввал ҳам ҳеч ким яширмаган эди. Россия Федерацияси томонидан назорат қилинаётган ҳудудлардаги стратегияни Украина Хавфсизлик хизмати, Бош разведка бошқармаси ва президентлик идораси очиқчасига “назорат қилинадиган террор” деб аташмоқда. Бош разведка (ҳарбий) бошқармаси раҳбари Кирилл Буданов буни ҳатто Ғарб матбуотига ҳам тасдиқлаган. Украина сиёсий раҳбарияти тушунмайдики, бу “назорат қилинадиган террор” (УҚК ва Миллий гвардия томонидан ҳарбий объектларнинг эмас, балки тинч аҳолини йўқ қилиниши) бутун Украина давлатини террористик деб ҳисоблашга асос бўлади. Ва бу Россия махсус операцияси учун катта далил.
Янгиликлар лентаси
0