Тошкентнинг баъзи ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

© Sputnik / Павел ЛисицынГазовая плита
Газовая плита - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2022
Oбуна бўлиш
Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларининг баъзи жойларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik.Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур, Олмазор туманлари баъзи жойларида 28 июнь куни соат 10:00 дан 18:00 гача газ таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишиа, Шайхонтоҳур тумани Беруний кўчаси ҳудудида жойлашган ер ости ўрта босимли D-108 мм газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари режалаштирилган.

“Шу сабабли 2022 йил 28 июнь куни соат 10:00 дан 18:00 гача Шайхонтоҳур тумани Ўзбекистон маҳалласида, Олмазор тумани Фаробий мавзесида, М. Ғолиб кўчасидаги истеъмолчиларда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади”, дейилади хабарда,

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Янгиликлар лентаси
0