“Тонировка” нархи тушиши кутилмоқда

CC BY 2.0 / Michael Sheehan / The Film being Placed & PositionedТонирование автомобиля
Тонирование автомобиля - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2022
Oбуна бўлиш
Автомобиль ойналарини қорайтириш (тонировка) нархи кескин пасайиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Ўзбекистонда транспорт воситалари ойналарини тонировка қилиш нархи тушиши кутилмоқда, деб ёзмоқда маҳаллий ОАВлар.
Ҳукуматдаги манбаларнинг Repost.uz’га маълум қилишича, ҳужжат келишув босқичида.
Ҳужжат лойиҳасига кўра:
- орқа ва олд ойна тонировкаси — БҲМнинг 15 баравари миқдорида (4,5 млн сўм);
- орқа ён ойналар тонировкаси — БҲМнинг 1 баравари миқдорида (300 минг сўм).
Ҳозирда "тонировка" нархлари қуйидагича:
- тўлиқ - 50 БҲМ (15 млн. сўм);- орқа ён ойналар - 5 БҲМ (1,5 млн. сўм).
Бундан аввал Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов кунлар тобора исиб бораётгани сабаб машиналар ойнасини қорайтиришни бепул қилиб қўйиш таклифи билан чиққанди.
Янгиликлар лентаси
0