https://sputniknews.uz/20220628/texasda-yuk-avtomobili-ichida-46-nafar-migrantning-jasadi-topildi-25711486.html
Техасда юк автомобили ичида 46 нафар мигрантнинг жасади топилди
Техасда юк автомобили ичида 46 нафар мигрантнинг жасади топилди
Sputnik Ўзбекистон
Техас штатидаги ташландиқ юк машинаси ичидан 46 нафар мигрантнинг жасади топилди. 28.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-28T14:10+0500
2022-06-28T14:10+0500
2022-06-28T14:10+0500
дунёда
ақш
жо байден
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/05/20371040_0:178:3009:1870_1920x0_80_0_0_6bb4628a8e14aaa9f667fa80a97ac026.jpg
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. АҚШнинг Техас штатида жойлашган Сан-Антонио шаҳри чеккасида ташландиқ юк машинаси ичидан мигрант эканлиги тахмин қилинаётган камида 46 кишининг жасади топилди. Бу ҳақда РИА Новости маълум қилди.Ўт ўчириш бўлими вакилининг маълум қилишича, 16 киши, жумладан, тўрт бола касалхонага етказилган. Омон қолганлар иссиқлик ва узоқ вақт давомида сувсизликдан азият чеккан.Штат губернатори Грег Эбботт мазкур ҳолатнинг юзага келишига мамлакат президенти Жо Байден ва унинг маъмурияти олиб бораётган иммиграция сиёсатини сабаб қилиб кўрсатди.АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп иммиграция сиёсати ва чегара назоратини кучайтириш учун бир қатор чора-тадбирларни амалга оширди. Бошқа нарсалар қаторида, у Мексика билан чегарада девор қуриш ташаббуси билан чиқди. Трамп бу чора ноқонуний иммиграция ва гиёҳванд моддалар контрабандасини чеклашга ёрдам беради, деб ҳисоблаган.Унинг ўрнига келган Жо Байден ўтган йилнинг январь ойида инаугурациясидан кўп ўтмай, мамлакатнинг иммиграция қонунларини юмшатиш бўйича бир қатор фармонларни имзолади. Унинг давлат раҳбари сифатидаги биринчи қадамларидан бири Трамп томонидан Мексика билан чегарадаги вазият муносабати билан жорий этилган фавқулодда ҳолат режимининг бекор қилиниши бўлди. Ушбу қоида АҚШ Конгрессининг фикрини четлаб ўтиб, девор қурилишини молиялаштиришга имкон берди.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг Республикачилар партиясидан бир қатор аъзолари президент Жо Байденнинг муваффақияncиз миграция сиёсати туфайли унга импичмент эълон қилинишини талаб қилган эди. Республикачиларнинг фикрича, Байден “АҚШ чегарасидаги оператив назоратни амалда мексикалик жиноий картелларга топширган”.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/05/20371040_138:0:2869:2048_1920x0_80_0_0_2fbf49297964d9a792c117d8ebdc1031.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, ақш, жо байден
Техасда юк автомобили ичида 46 нафар мигрантнинг жасади топилди
Техас штатидаги ташландиқ юк машинаси ичидан 46 нафар мигрантнинг жасади топилди.
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. АҚШнинг Техас штатида жойлашган Сан-Антонио шаҳри чеккасида ташландиқ юк машинаси ичидан мигрант эканлиги тахмин қилинаётган камида 46 кишининг жасади топилди. Бу ҳақда РИА Новости
маълум қилди. Ўт ўчириш бўлими вакилининг маълум қилишича, 16 киши, жумладан, тўрт бола касалхонага етказилган. Омон қолганлар иссиқлик ва узоқ вақт давомида сувсизликдан азият чеккан.
Штат губернатори Грег Эбботт мазкур ҳолатнинг юзага келишига мамлакат президенти Жо Байден ва унинг маъмурияти олиб бораётган иммиграция сиёсатини сабаб қилиб кўрсатди.
“Бу ўлимлар Байденнинг виждонига боғлиқ. Бу унинг ўлимга олиб келадиган очиқ чегара сиёсати натижасидир”, деб ёзади Эбботт ўзининг Twitter саҳифасида.
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп иммиграция сиёсати ва чегара назоратини кучайтириш учун бир қатор чора-тадбирларни амалга оширди. Бошқа нарсалар қаторида, у Мексика билан чегарада девор қуриш ташаббуси билан чиқди. Трамп бу чора ноқонуний иммиграция ва гиёҳванд моддалар контрабандасини чеклашга ёрдам беради, деб ҳисоблаган.
Унинг ўрнига келган Жо Байден ўтган йилнинг январь ойида инаугурациясидан кўп ўтмай, мамлакатнинг иммиграция қонунларини юмшатиш бўйича бир қатор фармонларни имзолади. Унинг давлат раҳбари сифатидаги биринчи қадамларидан бири Трамп томонидан Мексика билан чегарадаги вазият муносабати билан жорий этилган фавқулодда ҳолат режимининг бекор қилиниши бўлди. Ушбу қоида АҚШ Конгрессининг фикрини четлаб ўтиб, девор қурилишини молиялаштиришга имкон берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг Республикачилар партиясидан бир қатор аъзолари президент Жо Байденнинг муваффақияncиз миграция сиёсати туфайли унга импичмент эълон қилинишини талаб қилган эди. Республикачиларнинг фикрича, Байден “АҚШ чегарасидаги оператив назоратни амалда мексикалик жиноий картелларга топширган”.