https://sputniknews.uz/20220628/rossiyadagi-xalqaro-musobaqada-ozbekiston-chavandozlari-golib-boldi-25714333.html
Россиядаги халқаро мусобақада Ўзбекистон чавандозлари ғолиб бўлди
Россиядаги халқаро мусобақада Ўзбекистон чавандозлари ғолиб бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон терма жамоасига тегишли тулпорлар 125, 145 ва 150 смга муваффақиятли сакрай олди. 28.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-28T15:57+0500
2022-06-28T15:57+0500
2022-06-28T15:57+0500
спорт
миллий олимпия қўмитаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/1c/25714435_0:0:721:406_1920x0_80_0_0_f31a9d680386c6a2c396f40865ab97e1.jpg
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Россияда от спортининг конкур йўналиши бўйича ўтказилган мусобақанинг энг асосий йўналиши-150 см баландликдаги тўсиқлардан ташкил топган Гран-при дастурида Бекзод Қурбонов ғолиб бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.Россияда от спортининг конкур йўналиши бўйича анъанавий "Maxima Masters CUP Eurasia" ва "Maxima Masters Eurasia Team Competition" мусобақалари бўлиб ўтди.Турнирда мазкур спорт туридаги Евросиё лигаси таркибига кирган 11 жамоа қатнашди.Қизғин кечган беллашувларнинг жамоавий дастурида Ўзбекистон терма жамоаси мезбонлардан сўнг иккинчи поғонага кўтарилди.Баҳсларда Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Газиев бошчилигида Бекзод Қурбонов, Нуржан Туякбаев, Умид Камилов, Хуршидбек Алимжонов каби чавандозлар иштирок этди.125 смни ташкил этган тўсиқлардан ўтиш беллашувида Баҳромжон Газиев “Lady” тулпорида биринчи ўринни қўлга киритди.Баландлиги 145 см бўлган баҳсда Нуржан Туякбаев олтин медаль соҳиби бўлди.Мусобақанинг биринчи босқичи 18-23 апрель кунлари Тошкентда, иккинчиси босқичи эса 12-16 май кунлари Бишкекда бўлиб ўтди. Кузда Барселонада мусобақанинг финал босқичи ўтказилади. Унда бутун дунёдаги энг кучли 18 жамоа иштирок этиши кутилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/1c/25714435_16:0:681:499_1920x0_80_0_0_9ccd32ced006e8fceb4cf8297f7ac0da.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, миллий олимпия қўмитаси
спорт, миллий олимпия қўмитаси
Россиядаги халқаро мусобақада Ўзбекистон чавандозлари ғолиб бўлди
Ўзбекистон терма жамоасига тегишли тулпорлар 125, 145 ва 150 смга муваффақиятли сакрай олди.
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Россияда от спортининг конкур йўналиши бўйича ўтказилган мусобақанинг энг асосий йўналиши-150 см баландликдаги тўсиқлардан ташкил топган Гран-при дастурида Бекзод Қурбонов ғолиб бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар
берди. Россияда от спортининг конкур йўналиши бўйича анъанавий "Maxima Masters CUP Eurasia" ва "Maxima Masters Eurasia Team Competition" мусобақалари бўлиб ўтди.
Турнирда мазкур спорт туридаги Евросиё лигаси таркибига кирган 11 жамоа қатнашди.
Қизғин кечган беллашувларнинг жамоавий дастурида Ўзбекистон терма жамоаси мезбонлардан сўнг иккинчи поғонага кўтарилди.
Баҳсларда Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Газиев бошчилигида Бекзод Қурбонов, Нуржан Туякбаев, Умид Камилов, Хуршидбек Алимжонов каби чавандозлар иштирок этди.
125 смни ташкил этган тўсиқлардан ўтиш беллашувида Баҳромжон Газиев “Lady” тулпорида биринчи ўринни қўлга киритди.
Баландлиги 145 см бўлган баҳсда Нуржан Туякбаев олтин медаль соҳиби бўлди.
Мусобақанинг биринчи босқичи 18-23 апрель кунлари Тошкентда, иккинчиси босқичи эса 12-16 май кунлари Бишкекда бўлиб ўтди. Кузда Барселонада мусобақанинг финал босқичи ўтказилади. Унда бутун дунёдаги энг кучли 18 жамоа иштирок этиши кутилмоқда.